Сайлов-2017: Бабанов ҳукуматни «административ ресурс» ва «қора пиар»да айблади

719

Президент сайловида енгилган Омурбек Бабанов овоз беришлар натижасини қисман тан олди, бироқ ўлка ҳукуматини унга қарши «маъмурий ресурс»дан фойдаланишда айблади.

Иккинчи ўринни олиб, сайловнинг эртаси куни сўзлаган Бабанов журналистларнинг сайловнинг натижасини тан олиш ҳақидаги саволлари аниқ жавоб бермаган.

«Эл қандай овоз берса, шундай овоз берди», — деди у ўзининг мағлубиятини талашмай.

Шунингдек Бабанов Қирғизистонда сайлов биринчи марта «рақобат» билан ўтганига баҳо берди.

Бироқ парламентда «Республика-Ата Журт» фракциясини бошқарган сиёсатчи ҳукумат томонидан бўлган босимдан арзланди.

«Барча номзодларга бир хил шароит яратилмади, маъмурий ресурсдан фойдаланилди, куч органлари жал қилинди», — деб билдирди у.

Жанубдаги қонун бузарликлар

Бабанов унинг жамоаси барча қонун бузишларни йиғиб МСКга риза беришга ваъда берди.

Мағлаб бўлган номзоднинг фикрича, ўлка ҳудудларининг ичидан сайловда ғолиб бўлган Сооронбай Жээнбековнинг туғилган юрти Қора қулжа райони билан бирга, жанубий ҳудудларда қонун бузишлар кўп бўлган.

«Қора-Кулжа билан Қорасув районларида [участкаларига] бизнинг бирорта ҳам кузатувчиимизни киритишмади», — деб арзланди Бабанов.

Аввалроқ теледебатларда Жээнбеков агар президент бўлиб сайланса порахўрлик билан курашни Бабановдан бошлайман деб ваъда қилган. Бабанов Жээнбековнинг бу сўзига жавоб бераётиб, Қирғизистондан «ҳеч қаерга кетмаслигини» айтган.

Иккинчи турга бир қадам

Ҳукуматдан номзод Сооронбай Жээнбеков 15-октябрда ўтган Қирғизистоннинг  президентлик сайловида ғолиб бўлган.

Автоматик қутиларнинг ҳисобига кўра, Жээнбеков 54%дан ортиқ овоз орлиб, сайлов олдидан барча ижтимоий сўровларнинг иккинчи тур ўтиши бўйича тахминларини бекор қилди.

Жээнбеков президентликка келгунча премьер-министрлик хизматида ишлаб, унинг номзодлигини ўзининг муддати битаётган президент Алмазбек Атамбаев очиқ қўллаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева