Депутат Шикмаматовнинг иши бўйича суд 20-октябрга жилдирилди

686

Адвокатларнинг илтимослари бўйича «Ата Мекен» фракияциясининг раҳбари Алмамбет Шикмаматовнинг суд иши 16-октябрдан 20-октябрга жилдирилди. Депутат 2011-йили хизмат автомашиналарини сотиб олишда «қалбаки шартнома» тузган деб айбланмоқда.

Биринчи май район суди 16-октябрда парламент депутати Алмамбет Шикмаматовнинг иши бўйича суд йиғини ўтказиши керак эди. Аввалроқ унга «коррупция» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалган.

Бироқ суд Айбек Эрнис ўғлининг катчылыган билдиришганича, адвокатларнинг бири суд йиғинини жилдиришни илтимос қилган. Бу илтимос бўйича жараён 20-октябрга жилдирилди.

Алмамбет Шикмаматовнинг иши

Депутат Алмамбет Шикмаматовга қарши 2017-йилнинг 17-февралида «хизматдаги ўзгартирилиш» ва «Коррупция» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган. Кейинчалик айбловчи томон судда «коррупция» ва «коррупцияда иштирок этиш» моддаларини қўйган.

МХДҚ терговчиларининг версияси бўйича, Шикмаматов 2011-йили Ҳисоб палатасининг автомашиларни сотиб олишда назорат қилган тендер комиссиянинг таркибида бўлиб, «Барат Люкс» компаниясининг ғалабасини таъминлаган.

Терговчиларнинг айтишича, Шикмаматов тендер илтимосига ўзининг аёлини автомашинасини ҳам киритиб, уни 14500 долларга сотган, автомашина эса ўрта ҳисоб билан 10 минг доллар туради.

Алмамбет Шыкмаматов — ҳозирги президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилган «Ата Мекен» фракциясидаги мухолифатчи уч сиёсатчининг бири.

Партия раҳбари Омурбек Текебаевга ва собиқ бош прокурор Аида Саляновага қарши жиноий иш қўзғалган.

Ҳозир эса Текебаев «коррупция» моддаси бўйича тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиниб, судланган.

Суд версияси бўйича Текебаев россиялик тадбиркор Леонид Маевскийга «Мегаком» уяли операторини бошқаришга йўл очиб бериш учун ундан 2010-йили бир миллион доллар пора олган.

Бишкекнинг Ленин район суди Максим Бакиевнинг адвокати Алексей Елисеевга лицензияни узайтириб бергани учун депутат ва собиқ бош прокурор Аида Саляновани мулкини мусодара қилиш билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган.

Бундан ташқари махсус хизматлар Текебаевни, Шикмаматовни ва Саляновани «Мегаком» уяли алоқа операторининг акцияларини сотишдан манфаатдор бўлган деб гумон қилишмоқда.

Мухолифатчи сиёсатчилар эса айбдор эмасликларини ва уларга қарши жиноий ишлар «сиёсий сабаб» деб билдиришмоқда, сабаби улар президентни Конституцияга ўзгартиришлар киритиш таклифини очиқ танқидчилари бўлишган.

Реферундум 11-декабрда ўтиб, Конституциянинг ўзгартиришлари қабул қилинган.

Маллиф: Александра Титова