Бишкек: Махсус хизмат экстремистларни тарғиб қилишда шубҳаланилган фуқарони қўлга олди

706

Миллий хавфсизлик давлат комитети «Ислом давлати» экстремистик гуруҳига одамларни тарғиб қилишда гумон қилган одамни қўлга олди. МХДҚнинг маълумотига кўра, қўлга олинган одам террористик фаолият учун халқаро қидирувда юрган.

МХДҚнинг матбуот хизмати билдиришича, 14-октябрда Қирғизистон ҳудудида ИШИДга одамларни тарғиб қилган 46 ёшдаги гумондор қўлга олинган.

Махсус хизматларнинг маълумотига кўра, гумондор «узоқ вақтдан бери» МДҲ ўлкаларида одамларни тарғиб қилиб, шу сабабли у халқаро қидирувда бўлган.

«Унинг мақсади Суриядаги халқаро терроризмнинг жиноий гуруҳларнинг қаторини янги ҳарбийлар билан тўлдириш бўлган, шунингдек Қирғизистон ҳудудида одамларни тарғиб қилишни давом эттириб, ўтроқлашиб қолиш учун шароитлар тузишни ният қилган», — деб билдиришди МХДҚдан.

Ҳозирда тезкор гуруҳ қўлга олинган кишининг Қирғизистондаги ва унинг ташқарисидаги шерикларини қидирмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева