Чегара хизмати: Қирғиз- Қозоқ чегарасидаги вазият аввалгидек қолмоқда

789

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги назорат-ўтказиш бекатларида автотирбандликлар давом этмоқда. Бироқ чегара химатининг маълумотига кўра, икки давлатнинг фуқаролари чегарадан  «тинч» ўтишмоқда.

Машиналарнинг кўп тирбандлиги «Ак-Тилек» билан «Чон-Капка» бекатларида юзага келган.

Чегара хизматининг назорат бекатларида турган машиналарнинг аниқ сонини аниқлаша олишмади.

«Асосий назорат-ўтказиш бекатларида ҳам навбат кутган машиналар бор, бироқ кам. Одамларни яхши ўтказишмоқда», — деб билдиришди мазкур муассасадан.

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги тиқинлар билан навбат кутишлар

Автотарбиндликлар билан навбат кутишлар Қозоғистон билан чегарадош назорат-ўтказиш бекатида 10-октябрда бошланган. Шу куни кечда қозоқ чегарачилари ҳеч қандай тушунтиришларсиз кучайтирилган тартибда ишлашга ўтишган.

Кейинчалик улар чегарада террористларни, контрабандачиларни ва чегара бузувчиларни аниқлаш бўйича операция олиб боришаётганини билдиришган.

Икки кун оралиғида чегарадан ўтгиси келган одамларнинг катта навбат кутишлари ва шу билан бирга автотирбандликлар бўлган.

Қирғизистон ҳукумати чегарада навбат кутган одамлар учун биотуалетларни ўрнатиб, иссиқ овқати бор чодирларни ташкил қилишган.

Чегарадаги навбат кутишлар натижасида Қозоғистон фуқароси вафот этган, у 5 соат навбат кутган эди.

Қирғизистон чегара хизмати 12-октябрда «Ак-Жол», «Ак-Тилек» ва «Чалдибар» назорат бекатларида автомашиналарнинг тирбандлиги давом этаётганини, бироқ навбат кутишлар камайганини билдирган.

«Вазият кечгига нисбатан яхшиланмоқда, кечки соат еттидан кейин ҳеч қаерда одамларнинг навбат кутишлари йўқ», —  деб билдиришган матбуот хизматидан.

Дипломатик можаро

Чегарадаги назорат-ўтказиш бекатларидаги вазият Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан Қозоғистон ҳукумати ўртасидаги дипломатик аразлашишлардан кейин оғирлашган.

Қирғизистон президенти қозоқ ҳукуматини «Қирғизистоннинг қулатилган президенти [Курманбек] Бакиевни яхши кўрганига» ва улар ўлканинг «бойликларини ўғирлаш» бўлаётганида айблаган.

«Ўртача Қозоғистоннинг бир фуқаросининг даромади 10 марта кўп, Қирғизистонникига нисбатан. Унда нима учун Қозоғистонда нафақаларнинг миқдори 10 марта эмас бўлгани 1,5 марта кўп, нима учун? Сабаби қозоғистон бойлигини ўғирлашмоқда. Улар Қозоғистоннинг халқидан кетмайди», — деган Атамбаев 11-октябрда ўқитувчиларга мукофотларни топшириш маросими вақтида.

Қирғиз президентининг сўзлари президент Нурсултон Назарбоевнинг Ўмурбек Бабанов билан бўлган учрашувига реакция билдирув бўлган. Бабанов Қирғизистоннинг президентлик сайловида асосий номзод ва ҳукуматдан номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлиб ҳисобланади.

Атамбаевнинг билдирувларига Қозоғистон томондан бир неча реакциялар бўлган. Қирғиз президентини қозоқ премьер-министри, ТИМ ва Қозоғистоннинг ижтимоий ривожлантириш министри айблаган.

Қозоғистоннинг премьер-министри Бакитжан Сагинтаев Атамбаев сўзларини «провокация, масъулиятсизлик ва ёлғон» деб атаган. Унинг фикрича, президент «сайлов олди мақсадлар бўйича» ёлғон билдирув айтган.

Қозоғистоннинг ТИМи Атамбаевнинг сўзларига «кескин қаршилик» билдириб, бундай билдирувлар икки ўлканинг ўртасида «бўлмаслиги» керак деб ҳисоблаган.

Муаллиф: Метин Жумагулов