LIVE: Овоз бериш тугаб, ҳисоб ишлари бормоқда — Жээнбеков олдинда

819

Марказий Осиёдаги тарихий кун — Қирғизистон Алмазбек Атамбаевнинг ўрнига президентлик лавозимига ким бўлишини танлашмоқда. Сўнги натижани олдиндан айтиш қийин, шу сабабли Kloop.kg билан биргаликда овоз беришнинг боришини кузатинг.

98% бюллетень ҳисоблангандан кейинги илк натижалар

Жээнбеков — 54,74%

Бабанов — 33,8%

Мадумаров — 6,47%

МСК овоз берганларнинг охирги натижасини чиқаргани сабабли биз қанча бюлеттень ҳисобланганини айта оламиз — 98%.

Натижаларда жиддий ўзгаришлар бўлиб кетиши мумкин эмас. Яна бир неча ҳисоблардан кейин Жээнбековни Қирғизистоннинг навбатдаги президенти деб айтиш мумкин бўладиган кўринади.

Бироқ сайловнинг аниқ хулосалари 20 кундан кейингина маълум бўлади. Ҳозирча маълум бўлган маълумотлар — электрон урналарнинг натижалари. Лекин МСК овоз бериш бюллетенларини қўл билан санаб чиқади.

Сайловчиларнинг - 55,93% овоз беришга келган. 

МСК жами 1 692 423 киши овоз берганини билдирмоқда.

Соат 21:00га нисбатан дастлабки натижалар

Жээнбеков — 54,73%

Бабанов — 33,84%

Мадумаров — 6,47%

Бу 1,64 млн бюллетенни ҳисоблашдан кейинги маълумот. Иккинчи турнинг ўтиши бўйича тахминлар дақиқа сайин бекор бўлмоқда.

Соат 20:43: Дастлабки натижалар

Дастлабки натижалар. Барча бюллетенлар ҳисобланмаган.

Жээнбеков - 845 685 овоз;

Бабанов - 523 301 овоз.

Соат 20:36

Ҳисоблашларнинг биринчи натижаси: Жээнбеков олдинда

Ҳисоблашларнинг биринчи натижаси бўйича:

Жээнбеков - 679 512 овоз.

Бабанов - 430 928 овоз.

МСК: Соат 17:00га нисбатан сайловчиларнинг 40,12% овоз берган

Марказий сайлов комиссияси билдиришича, соат 17:00га нисбатан сайловчиларнинг 40,12% овоз берган. Бу 1,2 млндан ортиқ сайловчи.

Сўнги соатга олинган асосий маълумотлар:

Соат 13:00га нисбатан сайловчиларнинг 23,75% ўз овозини берган.

Шунингдек президентликка номзодларнинг асосийлари Сооронбай Жээнбеков ва Омурбек Бабанов овозларини берган.

Бундан ташқари президент Алмазбек Атамбаев, премьер-министр Сапар Исаков ва парламент  спикери Чинибай Турсунбеков овоз беришган.

Асосий рақиблар бири-бирини провокацияларда айблашмоқда.

Кузатувчилар бир неча сайлов участкаларида қонун бузишларни рўйхатга олиб, шунингдек сайловчиларнинг бармоқ изларини идентификация қилишда техник носозликлар юзага келмоқда.

Кузатувчиларнинг айтишича, рўйхатга олинган қонунбузишлар овоз беришнинг натижаларига таъсир қилмайди.