Канатбек Исаевнинг иши: Суд мажлисни жилдирди — йиғинга айбланувчи олиб келинмаган

609

Суд парламент депутати Канатбек Исаевнинг ишини кўриб чиқиш жараёнини 16-октябрдан 19-октябрга жилдирди. Назорат органи айбланувчини нима сабабдан мажлисга олиб келишмаганини аниқламоқда. Ҳозирда сиёсатчи МХДҚнинг тергов қамоғида.

Биринчи май район суди депутат Канатбек Исаевнинг ишини кўриб чиқиш бўйича мажлисни 19-октябрга жилдирди.

Айбланувчини суд мажлисига олиб келишмаган. Ҳозирда у МХДҚнинг тергов қамоғида.

МХДҚнинг матбуот хизматидан Kloop.kgнинг журналистига воқеага изоҳ беришдан бош тортиб, судга жўнатишган.

Биринчи май район суди котибиятидан яна Kloop.kgнинг мухбирига бу иш бўйича изоҳ беришмай, бир бўлимдан бошқасига жўнатаверишди.

Исаевни «ҳукуматни куч билан босиб олишаг тайёрланганида» айблашмоқда. МХДҚнинг ходимлари сиёсатчини 4-октябрда қўлга олиб, суд қароирга кўра, уни қамоқда қолишини 30-ноябргача узайтиришган.

Терговчиларнинг айтишича, Исаев «шериклари» билан тартибсизликларда иштирок этиш  учун одамларни тарғиб қилган.

Махсус хизматда улар президент сайловида агар Омурбек Бабанов мағлуб бўладиган бўлса, тўнтариш уюштиришни режалаштиришган деб ҳисоблашмоқда.

Бабанов Канатбек Исаевни уни қўллаб, уни тарафдори бўлгани учун қўлга олишган деб билдирди.

Сиёсатчи «оммавий тартибсизлик» уюштиришни тайёрлашга алоқадор эканлигини инкор қилмоқда.

Муаллиф: Александра Титова