Президент Алмазбек Атамбаев қозоқ чегарачилари томонидан назорат кучайганини «блокада» деб атади. Атамбаевнинг сўзлари қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазиятга реакция бўлиб қолди.
Атамбаев 13-октябрда Боткен вилоятининг ҳарбий ходимлари олдида сўзлаётганда Қирғизистон Қозоғистон ҳукумати томонидан бўлаётган «уч кунлик блокада»дан қўрқмайди деб билдирди — бу қирғиз-қозоқ чегарасидаги кучайтирилган текширувга президентнинг биринчи реакцияси бўлмоқда.
Давлат раҳбарининг айтишича, Қозоғистон ўзининг ҳаракатлари билан «Евроосиё иқтисодий иттифоқини барча шартномалари билан меъёрларини бузмоқда».
«Кимдир қўшнининг уйини ёқиб юборгиси келса, шамол йўналишини ўзгартириб, ўз уйи ҳам ёниб кетиши мумкинлигини эсдан чиқармаслиги керак», — деди у.
Шунингдек, Атамбаев қозоқ ҳукуматини президент сайловларида Қирғизистонга ўзининг «шестеркасын» давлат раҳбари «сотиб олиб» «қабул қилдиришни» истаётганликда айблади.
«Уч асрлик тарихи бор халқ уч кунлик блокададан қўрқмайди. Ҳеч қачон ҳеч бир пулга, ҳеч қандай босим олдида чет эллик “шестеркаларды” сайламайди», — деди у.
«Шестерка» деб Атамбаев ҳукуматдан номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби деб ҳисобланган президентликка номзод Омурбек Бабанов ҳақида айтмоқчи бўлса керак.
Сайлов олди тортишувлар
Мана шу Бабановнинг сентябрдаги Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев билан бўлган учрашуви давлатлар орасидаги дипломатик можароларга олиб келган.
Қирғизистон ТИМи шу учрашувни «халқнинг танловига таъсир қилиш ҳаракати» деб атаган, Атамбаев октябрнинг бошида қозоқ ҳукуматини Қирғизистоннинг қочқин президенти Курманбек Бакиевни «яхши кўрганликда» шунингдек улар ўз халқини «бойлигини ўғирлашганликда» айблаган.
Назарбаев жавоб қайтариб Бабановни қўллаш бўйича маълумотни «ёлғон» деб атаган. Қозоғистоннинг МСКи ўз навбатида Атамбаевнинг «аввал бўлмаган билдирувлари» учун Қирғизистондаги сайловни кузатишдан бош тортган.
Дипломатик можаролар қирғиз-қозоқ чегарасида қийинчиликларга сабаб бўлган — Қозоғистон ўзи томондаги чегарада 10-октябрь куни кечда назоратни кучайтиргани катта навбат кутишларга олиб келган.
Қирғизистондаги президент сайлови 15-октябрда бўлади. Президентлик лавозими учун умумий 11 номзод курашмоқда.
Муаллиф: Айдай Эркебаева