Атамбаев "миллатлар аро низо" чиқаришга уринган иғвогарларни қамоқ билан қўрқитди

755

Президент Алмазбек Атамбаев Ўшдаги учрашувлар вақтида «навбатдаги политиканлар» иғволарига қўшилиб кетмасликка чақирди ва миллатлар аро уруш чиқариш ҳаракати учун турма билан қўрқитди.

Атамбаев ўз сўзида 12-октябрда Ўшда ФИФАнинг футбол академиясини очиш вақтида айтди. У «провокаторларни ўз ўрнига ўтқазиш» билан қўрқитиб, миллатлараро уруш чиқаришга ҳаракат қилганларни турмага тиқишини билдирди.

«Келинглар провокаторларни ҳозирдан ўз ўрнини кўрсатайлик. Биз 10 кишини ўтқаздик, яна ўтқазамиз, бироқ сизлар ҳам бирдамликни сақланглар», — деди президент, ҳукумат «Интернетда чақириқлар» қилган одамларни турмага ўтқаза бошлаганини қўшимча қилиб.

Шунингдек Атамбаев «навбатдаги принципсиз сиёсатчилар» томонидан бўлаётган провокацияларга алданмасликка чақирди.

«Мен навбатдаги принципсиз сиёсатчи шахсий манфаати учун провокацион нарсаларни кўтараётганини кўриб турибман. “Қирғизистонда ҳеч ким тиззалаб яшамайди. Ҳеч ким! Яшамайди ҳам!» - деди президент.

Атамбаев ўзининг бу сўзларида сайловда ҳукуматдан президентликка номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби Омурбек Бабанов ҳақида айтгиси келди ўхшайди.

Аввалроқ Бабанов Ўшнинг «Ўн-Адир» кичик районидаги сайловчилар олдида «чўккалаб тургунча тик туриб ўлган язши» деб айтиб, агар енгиб олса «ўзбекларга босим ўтказган» милиционерларни ишдан четлатаман деб қўрқитган.

Бу сўзлар можаро чиқишига туртки бўлган. «Миллатлараро низони қўзғатишга чақириш» ва «ҳукумат вакилларига бош эгмасликка чақириш» учун номзодларга қарши 19 ариза берилган.

МСК аризаларни кўриб чиқа бошлаган, натижада номзодларга огоҳлантириш чақирган, бироқ уни президент сайловидан четлатишга бормаган.

Бабанов штаби сиёсатчининг сўзлари ўзгатирилган деб билдирган.

Президент сайлови 2017-йилнинг 15-октябрида бўлади. Давлат раҳбари хизмати учун 11 номзод курашмоқда.

Муаллифлар: Ислам Розиев, Рустам Халимов

Сурат: Президент матбуот хизмати