МСК Бекназаровни сайлов курашидан чиқармайди

636

Марказий сайлов комиссияси президентлик лавозимига номзод Азимбек Бекназаровни овоз бериш бюллетидан чизмайди, сабаби у вақтдан кечикди. Бекназаров КТРКдаги теледебатларда сайловдан ўз номзодлигини олаётганини билдирган.

МСК Бекназаровни президентлик учун курашдан олинмайди, қонун бўйича номзод сайловга қатнашишдан овоз бериш кунига уч кундан кеч бўлмаган вақт оралиғида бош торта олади, аниқроғи 12-октябргача.

«Ҳа, Бекназаров бевосита эфирда сўнги босқичда президентлик учун курашдан чиқаётганини билдирди, бироқ у МСКга ариза бериши керак эди. Биз уни кўриб чиқиб, қарор чиқаришимиз керак. Вақт бўйича у кеч қолди. Албатта, агар у эрта ариза топшириб қўймаса», — деди МСКнинг аъзоси Гүлнара Журабаева 24.kg нашрига берган интревьюсида.

Бекназаров президентлик учун курашнинг финал қисмида иштирок этмасликка қрор қилди. Бу ҳақда у КТРКнинг бевосита эфирдаги теледебатларда билдирди.

Унинг айтишича, бир ой оралиғида у сайловчиларни ўзининг дастури билан таништирган, бироқ «сайловнинг финал қисмида тарозига пул билан бойлик қўйилиб қолган».

Азимбек Бекназаров — собиқ бош прокурор ва параментнинг собиқ депутати. Шунингдек у 2010-йилдаги инқилобдан кейин тузилган муваққат ҳукуматнинг аъзоси бўлган. Бу йил сиёсатчи президент сайловига ўзини-ўзи кўрсатиш йўли билан номзодлигини қўйган.

МХДҚ 5-сентябрда Бекназаровга мухолифатчи депутат Омүрбек Текебаевнинг судида «ёлғон кўрсатма бергани учун» жиноий иш қўзғаган.

Интернетда Бекназаров Камчибек Ташиев билан сўзлашаётиб судда ёлғон айтганини тан олгани ёзилган ауди ёзувни эълон қилишган.

МХДҚнинг терговчилари экспертиза натижасига таяниб, аудио ёзувдаги овоз Бекназаровники ва ёзувнинг ўзи монтаж қилинмаган деб айтишмоқда.

Бекназаров эса ўзига қарши жиноий ишни президент сайловига иштирок этаётгани учун қўзғашганини билдирган.

Муаллиф: Анна Капушенко