Сайлов-2017: Президентликка номзодлар сайлов кампаниясига қанча маблағ сарфлади?

983

Марказий сайлов комиссияси президентликка номзодлар қанча пул тўкиб, ўзларининг сайлов фондидан қанча сарфлашганини эълон қилди.

Ҳисоботни МСК қошидаги назорат ва аудит гуруҳи олиб борган, унда 2017-йилнинг 9-октябридан бошланган маълумотлар кўрсатилган. Ҳозирда президентлик лавозими учун 11 номзод курашмоқда.

Ким қанча сарфлади?

Номзодларнинг кўпчилиги сайлов фондига 10 млн сомдан кўп бўлмаган маблағ тўкишган. Бу рўйхатда президентлик учун курашнинг фаворитларидан бири собиқ премьер-министр ва тадбиркор Омурбек Бабанов рекордсмен ҳисобланади.

У ўзининг сайлов фондига фондига 200 млн (200 589 866) сом тўккан, унинг ичидан 9-октябрга нисбатан 197 млн (197 203 561) сарфлаган.

Натижада сиёсатчининг фондида 3 386 305 млн сом қолган.

Бабановдан кейинги бўлиб унинг сайловдаги биринчи рақиби — ҳукуматнинг социал-демократлар партиясидан номзод Сооронбай Жээнбеков туради.

У ўзининг фондига 103 млн (103 400 000) тўкиб, 98,5 млнини (98 527 041) сарфлаган.

Натижада сайлов кампаниясидан кейин унинг фондида 4 872  959 млн сом қолган.

Биринчи икки номзодга нисбатан собиқ премьер-министр Темир Сариев сайлов фондига жуда оз — 40 млн 501 минг сом тўккан. Сайлов кампанияси вақтида деярли 39,5 млн (39 467 419) сом сарфланган, натижада сиёсатчида 1 млн 33 581 минг сом қолган.

Қолган сиёсатчиларнинг сайлов фондида пуллари 10 млн сомдан жуда кам — 1,3 млндан 8 млн сомгача тўкилган.

Собиқ депутат Арсланбек Малиев сайлов фондига деярли 8 млн (7 914 000) сом тўкиб, деярли ҳаммасини сарфлаган. Натижада сиёсатчида атиги 939 сом қолган.

БМТнинг собиқ амалдори Таалатбек Масадиков ўзининг сайлов фондига 4,7 млн (4 796 150) сом тўккан. Бу пулнинг дечрли ҳаммаси сарфланган, натижада президентликка номзодда 77 559 сом қолган.

Собиқ депутат Улукбек Кочкоров сайлов фондига 3,5 млн (3521 465) сом тўкиб, унинг ичидан 3,4 млн (3 458 208) сомини сарфлаган. Номзод сиёсатчида 63 257 минг сом қолган.

Дебатларнинг бирортасига ҳам қатнашмаган собиқ вице-премьер-министр Эрнис Зарликов сайлов фондига 2,4 млн (2 487 970) сом тўкиб, унинг деярли барчасини сарфлаган. Сайлов кампаниясидан кейин Зарликовда 43 954 минг сом қолган.

«Инқилоб бульдозери» Азимбек Бекназаров сайлов фондига 2,4 млн (2 426 600) сом тўккан. У ҳам бошқалар каби деярли барча маблағини сарфлаган.

КТРКнинг эфирида «курашдан четлаган» сиёсатчида 33 212 минг сом қолган.

Президентликка ягона номзод-аёл Токтайим Умоталиева сайлов фондига 2,3 млн (2 340 115) сом тўккан.

Сайлов камапанияси ўтказилгандан кейин ҳуқуқ ҳимоячисида 214 615 минг сом қолган.

Арстанбек Абдилдаев (Арстан Алай) сайлов фондига 2,3 сом тўккан. Сайлов каманиясидан кейин унда фақатгина 3500 минг сом қолган.

Парламентнинг собиқ спикери Адахан Мадумаров сайлов фондига ҳаммадан оз пул тўккан — 1,3 млн (1 373 888) сом. Сайлов кампаниясидан сўнг унинг фонлига 1414 сом қолган.

Муаллиф: Метин Жумагулов