Сайловгача бўлган бир кун «Жимлик куни» деб эълон қилинди — бу куни президентликка номзодларнинг бирортасининг фойдаси учун ташвиқот қилиг таъқиқланди.
Президентлик сайлов 15-октябрда соат эрталабки 8:00да бошланади. Қонун бўйича сайловгача 24 соат қолганда ташвиқот тўхтатилади.
Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Кайрат Осмоналиевнинг айтишича, таъқиқ президентликка номзодларга тегишли.
«Қонун бўйича сайлов сайловга бир кун қолганда ташвиқот тўхтатилади. Номзодлар ва уларнинг расмий вакиллари бу куни 24 соат ичида Қирғизистонда рўйхатга олинган ОАВлардан чиқиб, ташвиқот ишларини олиб боришмайди», — деди Осмоналиев.
МСКнинг ходимларининг айтишича, тарғибот вақти бузилган вақтда минг сомдан икки минг сомгача жарима солинади.
Тарғиботни таъқиқловчилар ўлкада рўйхатга олинган барча ОАВларига тегишли.
Президентликка номзодларнинг рекламалари ҳамон илиниб турибди, ташвиқот постлари ижтимоий тармоқларда эълон қилинмоқда — таъқиқ уларга тегишли эмас.
Муаллиф: Александра Титова