Икки сайёҳ Сари-Челек қўриқхонасидайўқолиб қолган

678

Америка ва Исроилдан келган сайёҳлар Жалолобод вилоятининг Ахси районидаги Сари-Челек қўриқхонасида адашиб қолишган, уларнинг қутқариш сигнали (SOS) келиб тушган. Кейинчалик маҳаллий яшовчилар оёғи жароҳатланган америкаликни топиб, унга ёрдам кўрсатишган. У ўзининг Исроилдан келган шериги йўқолганини билдирган. Ҳозирда уни қутқарувчилар излашмоқда.

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги 23-сентябрда чет эллик сайёҳлар алоқага чиқмай қолганини билдиришган. Кейинчалик қўриқхона ходимларига сайёҳларнинг қутқариш сигнали (SOS) келиб тушган.

«Кактус» нашрининг маълумотига кўра, америкалик турист жардан тушиб кетиб, оёғи яраланган. Унга маҳаллий турғунлар биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган.

Бироқ америкалик турист, ўзининг исроиллик шерикларини тополмаётганини билдирган. ФҲМ билдиришича, қутқарувчилар йўқолган қизни қидиришмоқда.

ФҲМнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, барча сайёҳлик гуруҳлар саёҳатга чиқиш олдидан маҳаллий ҳукумат билан қутқарувчиларга билдирув ташлашлари керак эди, бироқ улар бу нарсани қилишмаган.

Сари-Челек — Жалолобод вилоятида алоҳида қўриққа олинган табиат ҳудуди бўлиб ҳисобланади. 1979-йили Сари-Челек ЮНЕСКОнинг биосфера қўриқхоналари қаторига киради.

Муаллиф: Айдай Эркебаева