Атамбаев Тўқмоқда милиционерларга уйларнинг калитини топширди

566

Президент Алмазбек Атамбаев Токмок шаҳрида милиционерларга кўп қаватли уйларнинг калитларини топширди. Давлат раҳбари кейинги президент ҳам ҳуқуқ тартибот органлари ходимларини турар-жой билан таъминлаш ишларини давом эттиришига умид қилади.

Кўп қаватли уйнинг очилиш маросими 26-сентябрда бўлди.

Президент милиционерларни қутлаб, уларга уйнинг олдида болалар учун ўйин майдончасининг қурилишига сертификат топширди.

Атамбаев ўз сўзида Қирғизистон олигархларнинг эмас, оддий фуқароларга ғамхўрлик қилган ўлка деб атади.

Ҳукумат маълумотига кўра, сўнги икки йил оралиғида милиция ходимлари билан ҳарбий ходимлар учун 59 объект ва 1852 уй қурилган. Ҳозирда қўшимча 40 объект билан 1741 уйнинг қурилиши бормоқда.

Шунингдек президент давлатнинг кейинги раҳбарияти ҳам ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларини турар-жой билан таъминлаш ишини давом эттиради деб умид қилади.

Жорий йилнинг 15-октябрида бўладиган сайловга 13 номзод курашмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева