Бишкекни сув билан таъминлаш учун 35 скважина қурилади

663

Бишкекда шаҳарнинг жанубий қисмини сув билан таъминлаш учун артезиан скважиналарни бурғулаш бўйича шартномага қўл қўйилди. Бу бўйича «Бишкексувканал» ишхонаси Хитойнинг «Тяньди» компанияси билан шартнома тузди.

Бишкек мэриясидан билдиришларича, янги скважиналар билан янги участкаларни ва пойтахтнинг жанубий қисмини сув билан таъминласа бўлади. Мэрия бу бўйича ишлар бир ойдан кейин бошланишини қўшимча қилди.

Бишкекни сув билан таъминлаш тизими билан сув қувурларини янгилаш лойиҳаси тўрт босқич билан амалга оширилади:

  • «Орто-Алиш» сув омбори 35 скважинани бурғулаш;
  • Сув омборидан президент давлат резиденциягача магистрал сув қувури ўтказиш;
  • Тиналиев кўчасидан бошлаб сув тозаловчи қурилишларигача канализация коллекторини қуриш;
  • Лаборатория ускуналарини олиб келиш.

Лойиҳанинг биринчи босқичининг очилиши 14-сентябрда ўтган. Унда янгиланган объектлар билан «Орто-Алыш» сув омборидаги махсус техника кўрсатилди.

Сув омборидаги ускуналарни янгилаш замонавий усуллар ёрдами билан ичимлик сувини анализ қилишга шароит яратади. Бу пойтахтнинг яшовчиларига сув бериш ҳажмини кўпайтиради.

Бишкекнинг умумий сув билан таъминлаш тизимларининг янгилаш баҳоси 16 млн еврони ташкил қилади. Маблағни Европа тараққиёт банки ажратган.

Муаллиф: Ислам Розиев