Сайлов-2017: Ташиев президентлик курашидан чиқди

699

Марказий сайлов комиссияси 26-сентябрда Камчибек Ташиевнинг президент лавозимига курашишни тўхтатганини тасдиқлади. Ташиев президентлик хизматига курашишни тўхтатиш бўйича аризасини 25-сентябрда топширган.

МСКнинг йиғинида 26-сентябрда Камчибек Ташиевни ўлканинг президентлик лавозимига номзод қатори рўйхатга олишни тўхтатиш қарори қабул қилинган, сабаби сиёсатчи бу бўйича ўзи ариза топширган.

Бу вақтгача Ташиев ҳукумат партия КСДПдан номзод Сооронбай Жээнбековни қўллашини билдириб, мухолифатдан кетишни ваъда қилган.

Ташиевнинг айтишича, у бу нарсани ўлканинг «тинчлиги билан барқарорлиги» учун қилган.

Асосий сиёсатчилар билан бирлашиш

Август ойида Ташиев президентликка уч номзод Адахан Мадумаров, Ахматбек Келдибеков ва Бакит Торобаев билан «Кайра Жаралуу» партияси остида бирлашган.

Сиёсатчилар сайловда партия номидан умумий номзодни чиқаришларини билдиришган.

Номзодни исми айтиладиган янги партиянинг съезди 11-сентябрга белгиланган эди.

Бироқ Торобаев янги иттифоқнинг қурилтойи бўлмаслигини ва умумий номзод чиқмаслигини билдирган.

Кейинчалик Торобаев асосий президентликка номзод Омурбек Бабанов билан бирлашган, МСК эса Келдибековни судланганлиги бекор қилинмаганлиги сабабли президентликка номзод қатори рўйхатга олишдан бош тортган.

Мадумаров Бабанов ва Сариев билан бирлашиш бўйича сўзлашувлар олиб борилаётганини эълон қилган.

Мухолифат фаолияти

Камчибек Ташиев 2010-йилдаги инқилобдан кейин энг асосий мухолифатчиларнинг бири бўлган, бу вақтгача у фавқулотда ҳолатлар министри лавозимида ишлаган.

Унинг «Ата журт» партияси 2010-йили парламент сайловида кутилмаганда биринчи ўринни эгаллаган, бу нарса унга депутат бўлишига асос бўлган.

Ташиев миллий руҳдаги чақириқлари билан таниқли, масалан у ҳукумат раҳбари лавозимига «тоза қирғиз» тайинланиши керак деб билдирган.

Сиёсатчи 2012-йилнинг октябрь ойининг бошида Бишкекда ўзининг тарафдорлари билан Оқ уй ёнида Қумторни миллийлаштириш учун митинг ўтказган.

Парламент биносига кириш ҳаракати бўлганда қаршилик акциясига чиққанларни ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари қувалашган.

Ташиевни ҳукуматни босиб олиш ҳаракати бўйича айблашган. Суд уни «Ҳукуматни куч билан босиб олиш ёки ушлаб туриш» моддаси бўйича 1 йил 5 ойга турмага кесган.

Бироқ сиёсатчи озодликда қолган, сабаби унинг қамоқдаги вақти битиб қолган.

марказий сайлов комиссияси 2013-йили муддатидан аввал Ташиевни депутатлик ҳуқуқларидан маҳрум қилган.

Муаллиф: Рустам Халимов