Бишкек: Жамоат транспортида юриш қимматлаши мумкин

746

Мэр Албек Ибраимовнинг фикрича, жамоат транспортда юришнинг ҳозирги тарифлари кўп ҳаражатли. Декабрь ойида шаҳар кенгаши йўл ҳаққини кўтариш бўйича масалани кўриб чиқади.

Шаҳар раҳбарининг айтишича, жамоат транспортидаги йўл ҳаққини кўтариш бензинга кетган ҳаражатни ёпиш учун зарур.

«Нарҳни 12 сомгача кўтариш зарур, йўловчилар камида ҳайдовчиларнинг бензинга сарфлаган ва бошқа ҳаражатларини ёпиши керак, сабаби бу чиқасали », — деди Ибраимов.

Шунингдек у имтиёзлар қаралган одамларнинг беш категориясига жамоат транспортда юриш аввалгидай бепул бўлишини қўшимча қилди.

Мэр ҳозирда мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) ўлкаларига нисбатан Қирғизистонда жамоат транспортида юриш энг арзон деб таъкидлади. МДҲ ўлкаларида йўл ҳаққининг нарҳи 18 сомдан 35 сомгача.

Ҳозирда ташаббус кўриб чиқилмоқда.Шу билан бирга транспортларни яхшилаш масаласи муҳокама қилинмоқда, сабаби уларнинг ҳам хизмат кўрсатиш сифати тарифлар билан мос бўлиши керак.

Бундан ташқари Ибраимов бу таклиф жорий йилнинг декабрида Бишкек шаҳар кенгашининг депутатлари томонидан муҳокама қилинишини билдирди.

Ҳозирда жамоат транспортда юришнинг ҳақи троллейбуслар учун 8 сом, маршрут таксилар учун 10 сомни ташкил қилади. 21:00дан кейин маршрут таксиларда юришнинг баҳоси 12 сомни бўлади.

Муаллиф: Ислам Розиев