Атамбаев оғир аҳволдаги «Элес» гуруҳининг аъзосига ярим млн сом ажратди

704

Президент Алмазбек Атамбаев оғир аҳволда ётган «Элес» гуруҳининг аъзоси Айдин Жумалиевга 500 минг сом берди. Бастакорнинг даволанишига яна ярим млн сом керак.

Президентнинг матбуот хизмати раҳбарининг ўринбосари Адилет Султаналиев Kloop.kgнинг журналистига берган интервьюсида маблағ ажратилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

«Ҳа, Алмазбек Шаршенович бастакорнинг даоланишига пул берди», — деди у.

«Элес» гуруҳининг бастакори Айдин Жумалиев жигар саратони касаллиги билан жабрланиб, ҳозирда у Туркиянинг онкология клиникасида даволанмоқда.

Операция қилиш учун унга умумий 1,7 млн сом керак бўлмоқда. Президент 500 минг сом ажратди, яна 1,2 млн сом йиғиш керак.

Бу вақтгача бастакор барча бефарқ бўлмаган қирғизистонликларга ёрдам сўраб мурожаат қилади.

«Элес» гуруҳи 2-октябрдан бошлаб қирғизистонлик эстрада юлдузлари иштирокида Қирғиз давлат филармониясида Айдин Жумалиевни қўллаш учун ҳайрия концерт ўтказилади.

«Элес» — 1985-йили ўзининг карьерасини бошлаган мусиқий гуруҳ. Бастакорлар 2002-йилгача концерт бериб, қўшиқлар ёзишган.

Бастакорлар умумий беш альбом ёзишган. «Элес» Қирғизистонда танилган ва энг машҳур мусиқий гуруҳларнинг бири бўлиб ҳисобланади.

Муаллифлар: Айжамал Жаманкулова, Айдай Эркебаева