«Мегаком»ни россиялик тадбиркор аёл сотиб олиш истагида. У ҳақда нималар маълум?

802

 «Мегаком» давлат компаниясининг улушини сотиш бўйича ким ошди савдосини ўтказиш комиссияси потенциал сотиб олувчи россиялик тадбиркор хоним Елена Нагорнаянинг билдирувини қабул қилди. Бироқ унинг нияти танқидий назар билан қабул қилинмоқда.

«Мекагом» компаниясини сотиш бўйича ким ошди савдосини ўтказиш комиссияси 26-сентябрда россиялик Елена Нагорнаядан тушган билдирувни қабул қилди. Бу ҳақда «Акчабар» нашри билдирмоқда.

«Акчабар»нинг таҳририяти тадбиркор билан боғланишга ҳаракат қилган, бироқ у сўзлашувлар шахсий сифатга эга деб изоҳ беришдан бош тортган.

Елена Нагорная ким?

Унинг шахсий сайтидаги маълумотга кўра, у сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларини етказган ишлаб чиқарувчилар ассоциациясининг ташкилотчиси бўлиб ҳисобланади.

Нагорная 2014-йили россиялик ва африкалик ташкилотларнинг ҳамкорлиги учун тижорий бўлмаган «Афирика ўлкаларининг савдо-сотиқ альянси» ҳамкорлигига асос солган.

Шу йили Нагорная Кениядан Россияга маҳсулотларни етказиш бўйича «Дом Кении (Кения Уйи)» компаниясини тузган.

2017-йили у «Африка ТМ» компаниясининг бош директорлик лавозимига тайинланган. Бу компания Африкадан Россия бозорига маҳсулотлар етказиш билан шуғулланади.

Бундан ташқари Нагорная Россия давлат думаси қошидаги енгил саноат бўйича экспертлар кенгашининг таркибига киради.

Байсалов: «Нагорная билан шартнома товламачилик ва тўновчилик»

Жамоат арбоби Эдил Байсалов билдиришича, россиялик тадбиркор Нагорнаянинг маблағи йўқ ва у билан шартнома тузиш — навбатдаги «товламачилик билан тўнаш».

«Очиқ кўриниб турибди бу персонанинг 14,5 млрд соми ёки 212 млн АКШ доллари йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас», — деб ҳисоблайди Байсалов.

У Нагорнаянинг интернетдаги профилин, шахсий веб-сайти билан россиялик компаниялар рўйхатга олинган сайтларни текшириб чиқиб шу хулосага келган.

«Уларнинг кўпчилиги жуда жоон эшитилган "Африканинг Россиядаги савдо-сотиқ Альянси" каби шунчаки ҳеч нарсаси йўқ компаниялар», — деб ёзади Байсалов.

Унинг айтишича, Нагорнаянинг халқаро Duns & Bradstreet базасида Кениядан чай билан кофе импорт қилган «Контраст-Ти»  компанияси бўйича маълумот бор.

«У сўнги ҳисобот вақтида 64 минг АҚШ долларига савдо-сотиқ қилиб, уч минг АҚШ доллар зарар қилган. Компаниянинг баҳоси 70 минг АҚШ долларга баҳоланмоқда», — дейди Байсалов.

«Мегаком»ни сотиб олиш бўйича таклиф

Давлат мулк фондининг раҳбари Болсунбек Казаков 25-сентябрда «Мегаком» ҳам шу Нагорнаяга сотилиши мумкинлигини билдирган. У ягона билдирув берган ва барча шартларга рози эканлигини қўшимча қилди.

«Мегаком»нинг расмий баҳоси 13,5 млрд сомни ташкил қилади. Агар компанияни сотиш бўйича шартнома тузилса, Нагорная «Мегаком» учун 14,5 млрд сом тўлаши керак бўлади. Унга умумий сумманинг етти фоизини 1 млрд соми комиссия тўлови қатори қўшилади.

Шунингдек Нагорная компаниянинг барча суд ишлари бўйича жавобгарлигини ўз зиммасига олишга мажбур бўлиб қолади.

«Мегаком» бўйича суд ишлари

Жорий йилнинг августида россиялик Penwell компанияси ҚИрғизистон ҳукуматидан «Мегаком»ни ноқонуний босиб олиш учун 200 млн доллар талаб қилган.

Компания вакиллари 2006-йили «Мегаком» уларнинг уларнинг маблағи эвазига бўлганини айтишмоқда, 2008-йили собиқ президент Курманбек Бакиевнинг бошқаруви вақтида компания рейдерлик йўли билан босиб олинган.

Натижада «Мегаком» собиқ президентнинг ўғли Максим Бакиев қўлига ўтиб, Penwell компанияда ўзининг улушини йўқотган.

Бакиевларни ҳукуматдан туширгандан сўнг муваққат ҳукумат 2010-йилнинг апрелида компаниянинг 49 фоиз акциясини миллийлаштирган.

Ундан тўрт йил ўтгандан сўнг «Мегаком» тўлиғи билан давлат тасарруфига ўтган.

Давлат мулк фондининг раҳбари Болсунбек Казаков билдиришича, Penwell компаниясининг халқаро судга мурожаати учун ҳеч қандай юридик далиллари йўқ.

Бундан ташқари «Мегаком» компаниясини 2016-йилдан бери сота олишмайди, компаниянинг дастлабки баҳоси 19 млрд сом деб белгиланган эди.

Бироқ, компанияни сотиш бўйича уч марта бўлган аукционда сотиб олиш учун бирорта ҳам билдирув тушмаган. Шу сабабли унинг баҳоси 13,5 млрд сомга пастлаган.

Шундан сўнг давлат мулк бошқариш фонди алоқа операторини бевосита сотиш усули билан аукционга чиқаришни ҳал қилган.

«Мегаком» Қирғизистондаги уч йирик алоқа операторининг қаторига киради. У уч миллиондан ортиқ абонетга хизмат қилади ва деярли ўлканинг бутун ҳудудини қамраган.

Муаллиф: Алмир Алмамбетов