Playboy журналининг асосчиси вафот этди

774

АҚШда 91 ёшида афсонавий эркакларнинг Playboy журналининг асосчиси Хью Хефнер вафот этди.

Хефнернинг вафот этгани ҳақида маҳлумотни Playboy нашрининг расмий твиттер-аккаунти эълон қилди. У ўзининг Лос-Анжелесдаги — Playboy Mansion алоҳида уйида ўз ажали билан вафот этди.

 

Хью Хефнер Playboyгача

Хью Хефнер 1926-йили туғилган. Мактабни тамомлаб, иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳарбий хизматни ўтаб келиб, Хефнер карикатура чизиб Shaft журналида ишлай бошлаган.

Кейинчалик Хефнер Esquire журналига ўтган, бироқ у ерда бир оз ишлаган, сабаби унинг маошини кўтаришдан бош тортишган, шу сабабли у нашрдан кетган.

Шундан сўнг Хефнер ўз журналини чиқаришга қарор қилган. У 600$ ишлаб топиб, насия берганлардан 8000$ олган, қўшимча унинг онаси минг доллар берган. Шу кундан бошлаб дастлаб Stag Party (“Мальчишник”) деб номланган Playboy журнали иш бошлаган.

Бироқ ўша вақтда бир хил ном билан Stag Magazine журналини чоп этилиши сабабли Хефнер нашрлар орасида можаро бўлмаслиги учун журналнинг номини ўзгартирган.

Хефнер ва Playboy

Журналнинг биринчи тиражи 1953-йили 70 нусхада чиққан. Журналнинг бош саҳифасида Американинг секс-рамзи Мэрилин Монро пайдо бўлган.

Биринчи савдо ҳафтада Хефнернинг шубҳаланишига қарамай «Playboy» журналининг умумий нусхасини учдан тўрт қисми сотилиб кетган.

Турли мавсумларда Playboy журналнинг асосий саҳифасида Мадонна, Тина Тернер, Шер, Шэрон Стоун, Наоми Кэмпбелл, Ажелина Жоли, Ума Турман ва бошқа юлдузлар чиққан.

Бундан ташқари журналда Владимир Набоковнинг ва Стивенг Кинг билан Яна Флеминганинг воқеалари эълон қилиниб турган. Нашрга Билл Гейтс, Кевин Спейси, Жон Траволта, Гарри Каспаров ва бошқа кўплаган машҳур одамлар интервью беришган.

Нашр 2015-йилнинг сентябрида очиқ суратларни эълон қилишини тўхтатганини билдирган, бироқ журнал ўз вақтида ана шу очиқ аёлларнинг суратларини жойлаштириш билан машҳур бўлган. Журнал таҳририяти бу нарсани ўз ўқувичларининг сонини кўпайтириш билан боғлаш деб тушунтиришган.

Шунга қарамасдан 2017-йилнинг февраль ойида таҳририят очиқ суратларни эълон қилишни қайта бошлаган.

Муаллиф: Рустам Халимов