Сари-Челек: Исроиллик сайёҳ қизни 60 киши изламоқда

751

Сари-Челек қўриқхонасида йўқолган исроиллик турист қизни 60 киши қидирмоқда. Сўнги марта 22 ёшдаги Хилла Ливне 23-сентябрда алоқага чиққан.

Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг матбуо хизматининг вакили Kloop.kg мухбирига билдиришича, йўқолган Исироил фуқароси Хилла Ливнени тўрт қутқарувчи билан 60 киши қидирмоқда.

«Қидирувни район милицияси ва қўриқхона ходимлари, маҳаллий яшовчилар ва ФҲМнинг қутқарувчилари итлар билан олиб боришмоқда», — деб билдиришди ФҲМнинг матбуот хизматидан.

The Times of Israel нашри Исроилнинг Марказий Осиё бўйича элчисининг ўринбосари Ариэл Браверман немис элчилигининг атташесине қидирув ишларига ҳарбий вертолётлар жалб қилиш илтимоси билан мурожаат қилганини ёзмоқда.

Хилла Ливне билан унинг шериги 23-сентябрда SOS (қутқарув) сигналини жўнатишган, шундан сўнг алоқага чиқмаган.

Қизнинг шериги 24-сентябрда топилган, у йиқилиб оёғи жароҳатланган. Унга ёрдам берган маҳаллий турғунлар биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган.

Бироқ у ўз шеригини қаердан қидириш кераклигини билмаслигини айтган.

Йўқолган 22-ёшдаги Хилла Ливне дўстлари билан биргаликда Марказий Осиё ўлкаларида саёҳат қилишган.

Сари-Челек — Жалолобод вилоятида алоҳида назоратга олинган табиат ҳудуди ҳисобланади. 1979-йили Сари-Челек ЮНЕСКОнинг биосфера қўриқхоналари қаторига киритилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева