Бишкек: Йўловчи ташиётган маршрут таксиси йўл танламас билан тўқнашиши оқибатида етти киши жабрланди

710

Эркинлик бульвари билан Киев кўчаларининг кесилишида йўловчилари бор маршрут кичик автобус йўл танламас билан тўқнашган. Йўл ҳалокатида маршрут таксининг етти йўловчиси жабрланган, уларнинг ичида ҳомиладор аёл билан бир ўсмир бор.

Бишкекнинг патруль милициясининг матбуот хизматининг ўринбосари Таалай Бугубаев Kloop.kgнинг мухбирига берган интервьюсида йўл ҳалокати 27-сентябрь куни кечга яқин Эркинлик бульвари билан Киев кўчаларининг кесилишида бўлганини билдирди.

«"Мицубиси" русумидаги йўл танламас Эркинлик бульвари билан келаётиб салонида йўловчилар бор "Мерседес Бенц" кичик автобуси билан тўқнашган», — деди Бугубаев.

Йўл ҳалокати натижасида кичик автобуснинг етти йўловчиси жабрланиб, турли жароҳатлар билан касалхонага мурожаат қилишган. Жабрланганлар орасида ҳомиладор аёл, уч ёшли бола ва вояга етмаган уч ўсмир бўлган.

Бундан ташқари маршрут такси йўлдан чиқиб, йўл чироқларини электр энергия билан таъминлаган трансформаторни қулатган.

Милициядан билдиришларича, ҳалокатга учраган йўл танламас «Мир» телеканалига тегишли ва дипломатик рақами бор.

Экспертиза икки ҳайдовчи ҳам соғ бўлганини кўрсатган. Милициянинг маълумотига кўра, иккиси ҳам йўл қоидасини бузишмаганини ва йўл чироқларининг тўғри белгисида кетаётганини айтишмоқда.

Машиналар жарима майдонига етказилиб, экспертиза тайинланди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Иллюстратив сурат