Бишкек: Изоляторда ўзини-ўзи ўлдирган аёл бўйича жиноят иши қўзғалди

643

Бишкек прокуратураси ўз боласини ўлдиришда гумон қилинган аёлнинг ўзини-ўзи ўлдириш факти бўйича жиноий иш қўзғади. У ШИИБнинг қамоғида ўз жонига қасд қилган.

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдиришича, изолятор ходимлари гумондор аёлни талабга кўра текширмай ундан «таъқиқланган» буюм — аёллар бошига ўрайдиган рўмолни олишмаган. У ўша рўмолга ўзини осган.

Жиноий иш «Масъулиятсизлик» моддаси бўйича қўзғалди.

«Қўлга олинган аёлга вақтинча сақлаш жойининг ходимлари томонидан тегишли тегишли назорат олиб борилмагани сабабли ўзининг рўмолини сув қувурига боғлаб, ўзини-ўзи ўлдирган», — деб билдирди прокуратуранинг матбуот хизмати.

Аёлнинг жасади 23-сентябрда Бишкек ШИИБнинг изоляторида топилган.

Ҳалок бўлган аёл ўз гўдагини ўлдиришда гумон қилинаётган эди. Гўдакнинг жасади 14-сентябрда Киркомстром ҳудудида чиқинди солинган челакдан топилган. Бир ҳафта ўтиб, милиция боланинг онасини ушлаб, вақтинча сақлаш жойига қамаган.

Унга қарши «Онанинг янги туғилган боласини ўлдириши» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалган, уни уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўрилаётган эди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева