Россиялик тадбиркор аёл «Мегаком»ни 13,5 млрд сомга сотиб олмоқчи

682

Россиялик тадбиркор Елена Нагорная «Мегаком» алоқа операторини 13,5 млрд сомга сотиб олишни режалаштирмоқда. Давлат мулк фонди у билан сўзлашувлар олиб бормоқда.

Давлат мулк бошқармасининг матбуот хизмати билдиришича, уларга россиялик Елена Нагорнаядан таклиф тушган. Уларнинг айтишича, бу «Мегаком»ни сотиб олиш бўйича ягона таклиф бўлган.

Елена Нагорная — Африкадан Россия бозорига озиқ-овқат ташиган «Кени» компаниялар гуруҳининг етакчиси.

«Сотиб олиш бўйича билдирув 25-сентябрда тушган. Бу алоқа операторини сотиб олиш бўйича ягона таклиф бўлган», — деб билдиришди давлат мулк фондидан.

Давлат мулк жамғармасининг комиссияси унинг таклифини кўриб чиқиб, номзоднинг тўлашга имкони борлигини тасдиқлади. Ҳозирда сотиб олувчи билан сўзлашувлар олиб борилмоқда.

Давлат мулк фондининг раҳбари Болсунбек Казаков тахмин қилишича, «Мегаком» Нагорнаяга сотилиши мумикн. Унинг айтишича, у яроссияда бир қанча компанияларга эгалик қилади, бироқ аниқ қайси компаниялар эканлигини очиқламаган.

«У барча шартларга рози. Мен у билан эрталаб сўзлашдим, у компаниялари борлигини ва оффшордаги эмас, расмий маблағлари борлигини айтди», — деди Казаков.

«Мегаком»нинг баҳоси 13,5 млрд сом эканлигига қарамасдан Нагорная «Мегаком» учун 14,5 млрд сом тўлаши керак бўлади. Унга умумий сумманинг етти фоизининг 1 млрд соми комиссия тўлови қатори қўшилади.

Бундан ташқари у компаниянинг барча суд ишлари бўйича жавобгарликларни ўзига олишга мажбур.

«Мегаком»нинг суд иши

Россиялик Penwell компанияси августда Қирғизистон ҳукуматидан «Мегаком»ни ноқонуний босиб олиш учун 200 млн доллар талаб қилган.

Компания вакиллари 2006-йили «Мегаком» уларнинг маблағи эвазига тузилганини айтишмоқда, 2008-йили операторни Максим Бакиев рейдерлик йўли билан тортиб олгандан кейин Penwell компанияда ўзининг улушини йўқотган.

Давлат мулк фондининг раҳбари Болсунбек Казаков билдиришича, Penwell компаниясининг халқаро судга мурожаат қилиши учун ҳеч қандай юридик далиллари йўқ.

«Альфа Телеком ("Мегаком" алоқа операторини)» компаниясини 2016-йилдан бери сотиша олмайди, компаниянинг дастлабки баҳоси 19 млрд сом деб белгиланган.

Бироқ компанияни сотиш бўйича уч марта аукционда сотиб олиш учун бирорта ҳам билдирув тушмаган. Шу сабабли унинг баҳоси 13,5 млрд сомга пастлаган.

Шундан сўнг давлат мулк бошқариш фонди алоқа операторини бевосита сотиш усули билан сотишга қўйишга қарор қилган.

«Мегаком» Қирғизистондаги уч йирик алоқа операторининг бири ҳисобланади. У уч миллиондан ортиқ абонетга хизмат қилади ва деярли бутун ўлка ҳудудида ишлайди.

Муваққат ҳукумат 2010-йили компаниянинг 49 фоиз акциясини миллийлаштирган. Ундан тўрт йил ўтгандан сўнг «Мегаком» тўлиқ ҳолда давлат тасарруфига ўтган.

Муаллиф: Рустам Халимов