Талас: 7-синфнинг ўқувчиси кўз ёриб, гўдакнинг отасига жиноят иши қўзғалди

580

Талас вилоятида 7-синфда ўқиган қизнинг кўзи ёриди. Милиция вояга етмаган қиз билан жинсий алоқага боргани учун гўдакнинг отасига жиноий иш қўзғади.

Талас вилояти бўйича ҳақиқатчининг вакили Жакшигүл Узакбаева «Азаттык» радиосига билдиришича, 14 ёшдаги янги туққан қиз билан гўдакнинг аҳволи яхшилигини ва уларни туғруқхонадан уйга чиқаришганини билдирди.

Милиция 2017-йилнинг август ойида 14 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлганликда гумон қилинган 18 ёшдаги болага нисбатан жиноий иш қўзғади.

Бакай-Ота район РИИБнинг раҳбари Кадирбек Жээнчороев «Азаттык» радиосига билдиришича, қиз ўзининг боласини отаси билан у боланинг амакисиникига таътилга келганда танишган.

«Қиз бола билан тоғасининг қишлоғига борганда танишган. Ўзларининг айтишича, улар ўтган йили декабрь ойида жинсий алоқада бўлишган. Кейин ўсмирнинг онаси можаро чиқариб, иккисини бир ой аввал никоҳлашган. Ҳозир тергов бир ойга чўзилди», — деди у.

Ҳозирда Қирғизистон парламентида «ўсмирларга нисбатан жинсий зўравонликка қарши чора кўриш бўйича» қонун лойиҳаси қаралмоқда. Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Муаллиф: Александра Титова