Ўш вилояти: Аёл ўзини ёқиб ўлдирди

730

Ўш вилоятининг Қорасув районининг яшовчиси ўзига бензин сочиб, ёқиб юборди. Жабрланувчи танасининг 80 фоизи куйиб кетгани сабабли у касалхонада вафот этган.

Ўш милициясининг матбуот хизмати вакили Kloop.kgга берган интервьюсида воқеа 19-сентябрь куни эрталаб Ўш вилоятининг Наримон қишлоқ ҳудудининг Қашқар қишлоғида бўлганини билдирди.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг маълумотига кўра, 53 ёшдаги аёл ўзига бензин сочиб, ёқиб юборган. Уни танасининг 80 фоизи куйган ҳолда касалхонага етказишган, кейинчалик у вафот этган.

«Аёлнинг қариндошларининг сўзига кўра, у руҳий томондан жабрланиб, бу вақтгача бир неча марта ўзини-ўзи ўлдиришга ҳаракат қилган. Бу сафар унинг қариндошлари уни билмай қолишган», — деб билдиришди милициядан.

Милиция воқеа сабабларини текширмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Иллюстратив сурат.