Бишкек: Номаълум шахслар ёшлар аллеясидаги "Нуқтаи назар" инсталляциясини синдириб кетган

605

Номаълум кишилар Бишкекнинг ёшлар аллеясида DOXA ар-гуруҳи ўрнатган «Нуқтаи назар» инсталляциясини синдириб кетишган. Милиция айбдорларни изламоқда.

Фэйсбук фойдаланувчиси Александр Воробьев 18-сентябрда белгиздер «Кўз қараш» арт инсталляциясини бузиб кетишганини ёзган.

DOXA арт-бобунинг аъзоси Сергей Келлер Kloop.kgнинг мухбирига «бу кутилгандай бўлганини» айтган.

«Биз бу бундан ҳам эрта бўлади деб ўйлаганмиз. Албатта ёқимсиз, бироқ бу жуда ҳам оғир эмас, таъмирласа бўлади. Европада бундай кўз ойнакни учинчи куни сидириб қўйишган. Менимча буз яхши сақладик», — деди у.

Рассомнинг айтишича, кўз ойнакнинг ойнагини кимдир бир жойини кесиб олмаслиги учун махсус пластикдан ясалган.

Келлернинг айтишича, арт гуруҳ кўз ойнакни қайта таъмирлайди, бироқ қачон эканлиги номаълум.

«Қайта таъмирлаш керак, бироқ ҳозир бизни ишимиз кўп. Билмадим қачон бунга киришамиз», — деди рассом.

Бишкек ШИИБнинг матбуот хизматидан Kloop.kgнинг журналистига билдиришича, милиция айбдорларни қидириш билан шуғулланмоқда.

Баландлиги икки метр бўлган кўз ойнакни ўтган йилнинг июль ойида DOXA арт-гуруҳи ўрнатган.

Кўз ойнакнинг қаршисига туриб унга қараганда «Ўз ҳуқуқларининг ҳимоя қилиш учун уларни билиш керак» деган ҳавода қалқиган ёзувни кўрса бўлади. У 3D форматида тош плиткаларга қирғиз ва рус тилларида ёзилган — кўз ойнак бу ёзувларни тўғри ракурсда кўришга ёрдам беради.

Арт- инсталляция инсон ҳуқуқларини акс эттирган Youth Action Fund ташкилтининг қўллови остида «Сорос — Кыргызстан» фондининг моддий кўмакчиси ва IDEA CA дебат ассоциациясининг буюртмаси билан ясалган.

Лойиҳани амалга оширишга бир ярим ойга яқин вақт кетган.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева