Кубаничбек Кулматов Миллий банк раиси бўлди

730

Кубаничбек Кулматов Қирғизистон миллий банкининг раиси бўлди. Бу вақтгача Кулматов Россия-Қирғизистон тараққиёт фондига раҳбарлик қилган.

Президент аппаратининг биринчи ўрин босари Мухамметкалий Абулгазиев 18-сентябрда миллий банкининг жамоаси янги раис Кубаничбек Кулматовни таништирди.

Аввалроқ депутатлар миллий банк раҳбари хизматига Кулматовнинг номзодлигини ёқтиришган.

Кулматовнинг ўз «кризис-менеджер» ва яхши етакчи бўлиш учун бор кучи ва тажрибасини ишга солишини ваъда қилган.

Кулматов банкнинг фаолиятини кўтаришга ваъда берган. У божхона хизматидаги ўз раҳбарлигини мисол қилган, унда у бюджетнинг даромадини 17 млрддан 38 млрд сомгача кўтара олган.

Кулматов миллий банк раҳбари лавозимига Толкунбек Абдигуловнинг ўрнига келди, Абдигулов эса 25-августда Сапар Исаковнинг ҳукуматига биринчи вице-премьер-министр бўлаб тайинланди.

Кулматов 2016-йилнинг мартидан бошлаб Россия-Қирғизистон тараққиёт фондига раҳбарлик қилган.

Бундан ташқари Кулматов икки йил давомида Бишкек шаҳар мэри бўлган. 2004-2013-йиллар оралиғида у турли лавозимларда ишлаган, бундан ташқари уч йил давомида давлат божхона хизматининг раҳбари бўлган.

Муаллиф: Александра Титова