Ўш вилояти: Ўсмир бошқарган «Лексус» оғдарилиб, икки ўқувчи қиз халок бўлди

656

«Лексус RX-300» русумидаги йўл танламасни бошқарган ўсмир машинани бошқаролмай, натижада машина ағдарилиб кетган. Машинанинг салонида мактабда ўқиган тўрт қиз бўлган, уларнинг иккиси ҳалок бўлди.

ИИМнинг матбуот хизмати вакили Kloop.kgга берган интервьюсида йўл ҳалокати 17-сентябрь куни кечга яқин Ўш вилоятининг Қарамиқ қишлоғида бўлганини билдирди.

Матбуот хизматининг вакили билдиришича, машина рулида турли ёшдаги мактаб қизларини олиб кетаётган 17 ёшли бола бўлган.

У машинани бошқаролмай, автомашина йўлдан чиқиб, йўл четидаги чуқурга ағдарилган.

«9 ва 16 ёшдаги икки йўловчи қиз ҳалок бўлди. Ҳайдовчи билан икки йўловчи қизни оғир аҳволда маҳаллий касалхонага олиб кетишди», — деб билдиришти Kloop.kgнинг мухбирларига ИИМнинг матбуот хизматидан.

Милициянинг маълумотига кўра, йўл танламас жабрланган боланинг отасига тегишли бўлган.

Йўл ҳалокати факти бўйича тергов ишлари бошланиб, воқеа сабаблари аниқланмоқда.

Муаллиф: Метин Жумагулов