Liglass Trading Юқори Норин ГЭСининг 37 млн доллар қарзини тўлагани йўқ

667

Чехиянинг Liglass Trading компанияси Юқори Норин ГЭСининг қарзларини ваъда қилинган муддатгача тўлашга улгирмайди. Компания раҳбарининг айтишича, бу «Қирғизистон ҳукумати билан музокараларга» боғлиқ.

Liglass Trading етакчилигининг матбуот анжумани:

Liglass Trading 19-сентябргача Юқори Норин ГЭСининг қарзини ёпиши керак эди, у жорий йилнинг ёз ойларида мазкур ГЭСни қуриш бўйича тендерда ютиб олган.

Бироқ Бишкекда ўтган матбуот анжуманида компания бош директори Михал Смелик Liglass Trading бу нарсани қачон амалга оширишини билмаслигини маълум қилди.

«Биз сизларга ҳукумат билан музокаралар бошлангунга қадар сизларга бирор нарса айтолмаймиз», — деди журналистлар олдида.

Смеликнинг айтишича, Қирғизистон ҳукумати билан сўзлашувлар 18-сентябрга белгиланган ва қарзни ёпиш бўйича жавоб шу куни маълум бўлиши мумкин.

«Бизни ишимиз тўхтаб қолмади, биз муҳандислар билан Бишкекда ишлаяпмиз. Бу иш учун биз Бишкекдан янги офисларни очдик. Биз ГЭС қуришга ва электр энергиясини ишлаб чиқаришга тайёрмиз», — деди у.

Ҳукумат ҳозирча Смеликнинг билдирувига изоҳ бермади.

«Тўлашга имконсиз»

Смелик матбуот анжуманининг кўп қисмини компанияга айтилган танқидларга жавоб беришга бағишлади.

Liglass Trading Қирғизистонда йирик ГЭС қуриш бўйича тендерда ютиб олган кундан бошлаб бир неча чехиялик нашрлар мазкур лойиҳани амалга оширолмайди деб компания фаолиятидан гумон қилишган.

Чех нашри энг шубҳали факт деб Liglass Trading компаниясининг расмий турда қаровсиз қолган бинода рўйхатдан ўтганлигини, умуман гидроэнергетика билан шуғулланмаганини ва ўз ҳисобида керакли маблағ йўқлигини, шунингдек 2014-йил ҳаражатли бўлганини ёзган.

Қирғизистон ҳукумати танқидларга эътибор қаратиб, чех компанияси олдига Юқори Норин ГЭСининг аввалги «Русгидро» компаниясидан бўлган қарзини ёпиш шартини қўйган.

Қарзни ёпиш керак бўладиган 37 млн доллар Liglass Trading компаниясининг тўлашга имкони борлигининг кафолати бўлади.

Муаллифлар: Бектур Искендер, Саша Титова