Сайлов-2017: Торобаев Бабанов билан расмий тарзда бирлашди

865

«Онугуу-Прогресс» партиясининг раҳбари Бакит Торобаев расмий турда бошқа президентликка номзод ва собиқ премьер-министр Омурбек Бабанов билан бирлашишини билдирди.

«Онугуу-Прогресс»нинг раҳбари ўз сўзида у «халқ учун» қўллашини Бабановни президентликка муносиб номзод деб атади.

«Биз Омурбек Токтогулович билан бу масалани жуда кўп муҳокама қилиб, эл учун кучимизни бирлаштиришга қарор қилдик. Биз ҳозирги ҳукуматнинг хатоликларини такрорламаймиз. Биз бошқа йўл билан борамиз. Бабанов менга сиёсий тандем тузишни такли филди. Бугун мен расмий турда биз Омурбек Токтогулович иккимиз бирлашганимизни билдираман», — деди Торобаев.

Шунингдек сиёсатчи энди уларнинг умумий шиори — «Бабанов — президент, Торобаев — премьер-министр» деб қўшимча қилди.

Сурат: Твиттер

Бабанов бу кунни тарихий деб билдирди. Собиқ премьер-министрнинг айтишича, «Қирғизистонни ривожлантирадиган» икки йирик сиёсий куч бирлашди.

«Менинг элим, сизларни қўллашингизга умид қиламан. Биз сайловда шунчаки ютиш учун бирлашмадик. Бизнинг дастуримиз бир, мақсадимиз бир, мақсадимиз бир — у Қирғизистонни ривожлантириш, порахўрликни йўқ қилиш, нафақани кўтариш, бюджетда ишлаганларни, тиббиёт ходимларининг маошини юқорилатиш», — деди Бабанов.

Бабанов билан учинчи сиёсатчи Адахан Мадумаров ҳам бирлашиши мумкин. Бу ҳақда у 16-сентябрда айтиб, у билан сўзлашувлар бўлаётганини билдирган.

Бу вақтгача Торобаев Камчибек Ташиев, Адахан Мадумаров ва Ахматбек Келдибеков аъзолик қилган сиёсий ташкилотга кирган.

Сиёсатчиларнинг тўртлиги президентликка умумий номзодни чиқарамиз деб билдиришган.

Бироқ бу нарсани амалга оширишнинг имкони бўлмади, сабаби Ташиев ҳукуматнинг КСДП партиясидан президентликка номзод Сооронбай Жээнбековни қўллаб, умумий номзодни чиқариш амалга ошмаган.

Президентлик сайлови 15-октябрда бўлади.

Муаллиф: Метин Жумагулов