Иссиқкўл: Машинанинг тўрт йўловчиси йўл ҳалокатида куйиб кетди

713

Йўлдан чиқиб бир неча марта айланиб кетган машинанинг тўрт йўловчиси тириклайин ёниб кетишди. Йўл ҳалокати Иссиқкўл вилоятининг Григорьевка билан Каша қишлоқларининг ўртасида бўлган.

Иссиқкўл ИИБининг матбуот хизматининг маълумотига кўра, йўл ҳалокати 8-сентябрь куни эрталаб бўлган.

«Лексус RX-300» русумидаги машина тўрт йўловчиси билан катта тезликда келаётиб, йўлдан чиқиб бир неча марта ағдарилиб кетган. Шундан сўнг машина машина ёна бошлаган. Машина салонидаги одамлар тириклайин куйиб кетган. Милициянинг маълумотига кўра, машина сакраб кетган йўлнинг узунлиги 100 метрни ташкил қилган.

Воқеа содир бўлган ерни текшириш вақтида машина ёнида тушиб қолган буюмлар, автомашина бўлаклари ва ёввойи кара куурай ҳидланган икки мүшөк ўсимлик топилган.

Воқеа бўлган жойни тинтиш вақтида милиция ходимлари ҳеч қандай ҳужжат топимаган, уш сабабли ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотларни машинанинг ёнидан топилган сим карта ёрдами билан аниқлашади.

Йўл ҳалокатининг сабаблари аниқланмоқда.

Муаллиф: Марат Абдикаликов

Сурат: Иссиқ-кўл ИИБнинг матбуот хизмати