МСК президентликка номзодларнинг имзоларини кўриб чиқиб бўлди

649

Марказий сайлов комиссияси президентликка номзодларнинг имзо варақаларини кўриб чиқишни тугатди. Комиссия умумий 13 номзодни рўйхатга олган. Президентлик лавозими учун рўйхатга олинмай қолган номзодлар 10-сенбяргача МСКнинг қароридан арзлана олишади.

МСКнинг матбуот хизмати вакилининг айтишича, президентликка номзодларни рўйхатга олиш 10-сентябрда тугайди, бироқ комиссия президентлик хизматига барча номзодларнинг имзо варақларини кўриб битирган.

«Агар кимдир МСКнинг қароридан норози бўлса, 10-сентябргача судда арзланишса бўлади», — деди МСКнинг матбуот хизматининг вакили.

МСК 7-сентябрга нисбатан президентлик хизматига 13 номзодни рўйхатга олган:

  1. Ҳукуматнинг социал-демократлар партиясидан (КСДП) Сооронбай Жээнбеков;
  2. Собиқ премьер-министр Темир Сариев;
  3. Собиқ премьер-министр Омурбек Бабанов;
  4. Бишкекнинг собиқ вице-мэри Эрнис Зарликов;
  5. Собиқ бош прокурор Азимбек Бекназаров;
  6. Парламентнинг собиқ спикери Адахан Мадумаров;
  7. Депутат Бакит Торобаев;
  8. Собиқ депутат Камчибек Ташиев;
  9. Фаол Токтайим Умоталиева;
  10. Арстанбек Абдилдаев;
  11. «Олам» партиясининг раҳбари Арсланбек Малиев;
  12. «Янги давр»партиясининг раиси Улугбек Кочкоров;
  13. Жамоат арбоби Талантбек Масадиков.

МСКнинг қароридан норози бўлганларнинг қаторига ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова, Марказий Осиё университетининг асосчиси Камила Шаршекеева, парламентнинг собиқ спикери Ахматбек Келдибеков ва аввалги ҳақиқатчи Турсунбек Акунлар бор. Уларнинг барчаси МСКнинг қароридан арзланишларини билдиришган.

Президент сайлови 15-октябрда бўлади.

Муаллиф: Марат Абдикаликов