БМТ Мьянмадаги қочқинларга 7 миллион доллар инсонпарварлик ёрдам берди

664

Бирлашган миллатлар ташкилоти Мьянмада ҳукумат ҳарбийлари билан мусулмон рохинжалар ўртасида бўлган можародан кейин қўшни Бангладешга қочганлар учун гуманитар ёрдам ажратди. Ташкилотдан гуманитар ёрдам барча мухтожларга бир хил бўлиштирилишини талаб қилишди.

БМТ гуманитар ёрдамни 7-сентябрда ажратган. Маблаглар Бангладешдаги минглаган қочқинларнинг яшаш шароитини ўзгартиришга сарфланади.

«Бу воситалар бизни тиббий ёрдамимизга мухтожларга, асосан аёллар билан қизларга берилади. Бундан ташқари яшаш жойи, озиқ-овқат билан таъминлашга сарфланади», — деб билдирди гуманитар ёрдам масалалари бўйича БМТнинг бош котиби ўринбосари Марк Лоукок.

БМТнинг маълумотига кўра, сўнги икки ҳафтада Мьянма билан Бангладеш чегарасидан 60 мингдан ортиқ одам ўтган, уларнинг кўпчилиги бошпана топиш учун бир неча кун йўл юришган.

Лоукок қочқинларни қабул қилаётган Бангладеш сув тошқинлари сабабли қийин вазиятни бошдан ўтказаётганини билдирди. БМТ экспертининг айтишича, гуманитар ёрдам агентликларининг барча мухтожлар учун маблағи етишмайди.

Мьянмадаги оммавий тўқнашув

Август ойида Мьянма ҳарбийлари билан рохинжа муслумонлари ўртасидаги тўқнашувда 400га яқин одам ўлган. Минглаган рохинжа эли уйларини ташлаб, қўшни Бангладешдан бошпана топишга кетишган.

Жанжалга «Рохинжани қутқариш армияси»нинг мусулмонлар гуруҳи ўлканинг ғарбидаги Ракхайн штатидаги полиция постларига қилган ҳужуми сабаб бўлган. Натижада 12 киши ҳалок бўлган.

«Рохинжани қутқариш армия» гуруҳи аъзоларининг айтишича, уларнинг асосий мақсади — Мьянмада ҳукумат тазйиқига учраган мусулмонларни сақлаш. Ҳукумат эса «Қутқариш армияси»ни террористик ташкилот деб ҳисобламоқда.

Уруш тарихи

Мусулмон рохинжалар билан Аракан буддистларининг орасидаги уруш 70 йилдан бери давом этади.

Ҳолат 2012-йили оммавий тартибсизликдан кейин кескинлашган, шундан сўнг 2016-йили ҳукумат рохинжа мусулмонлари яшаган Ракхайн штатига ҳарбийларини киритган. Шундан бери рохинжалар босим ўтказиш тўхтамайди.

БМТ вакиллари бу ҳаракатларни «инсониятга қарши жиноят» деб атаб, армия билан полиция рохинжаларни калтаклаб, қийнаб ўлдирганини билдирмоқда.

Мьянма ҳукумати бир неча марта инсон ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича билдирувлар билан маълумотларни «қалбаки маълумотлар» ва «пропаганда қилиш» деб атаб, рохинжалар хўрланиб, таъқиб қилинаётганини инкор қилган.

Муаллиф: Рустам Халимов