Шопоков: Давлат экотехинспекция аҳоли соғлигига зарарлиги учун завод фаолиятини тўхтатди

686

Давлат эконтехинспекция Чуй вилоятининг Шопоков шаҳарчасидаги «Лахор Стиль Микс» темир ишлаб чиқариш заводининг ишини тўхтатди. Сабаби унинг иши маҳаллий экология билан аҳолининг соғлигига зарар келтирмоқда.

давлат муассасасининг маълумотига кўра, завод қонун бузарликлар билан ишлаган. Темир ишлаб чиқаришда чиққан тутун биргина атроф-муҳитга зарар қилмасдан, маҳаллий яшовчиларнинг соғлигига ҳам зарар қила бошлаган.

«Турғунлар бир неча марта завод раҳбариятига мурожаат қилишган, бироқ натижа бўлмаган. […]  Заводдан куну тун чиққан зарарли моддалар билан ёқимсиз ҳидлар яшовчиларнинг уйларигача етиб, қишлоқ хўжалиги ўсимликларига зарар келтирмоқда», — деб айтилади экспертларнинг хулосасида.

Ишхонанинг зарарли чиқиндилари одамларда тери касалликларини пайдо қилмоқда. Давлат экотехинспекциясининг талабига кўра, завод қувурини беш метрга узайтирган. бу ҳам ёрдам бермай, зарарли моддалар одамларнинг соғлигига салбий таъсир қилишда давом этмоқда.

Текширувдан кейин заводнинг иши тўхтатилиб, текширув ва анализ олиб борган махсус комиссия тузилди.

Муаллиф: Карина Сапанова