Бекназаров: Президент сайловида қатнашганим учун жиноий иш қўзғашди

816

Президентликка номзод ва собиқ бош прокурор Азимбек Бекназаров билдиришича, унга нисбатан жиноий ишни президентлик сайловида иштирок этаётгани учун қўзғашган. Махсус хизмат Бекназаров мухолифатчи Омурбек Текебаев судида «ёлғон кўрсатма» берган деб ҳисоблайди.

Бекназаров Текебаевнинг суди бўйича ишда берилган кўрсатмадан энди қарши фойдаланишаётганидан ҳайрон таажжубланмоқда.

«Мен ҳеч нарсадан қўрқмайман, мени виждоним тоза. Суддаги менинг кўрсатмаларим эътиборга олинмаган. Мен уларни қайта такрорлаб бера оламан. Жиноий ишни президент сайлови олдидан қўзғашди», — деди у.

Шунингдек Бекназаровнинг айтишича, уни «жиноий иш билан қўрқита олишмайди» ва президентликка номзод қатори унинг «иммунитети бор», шу сабабли МХДҚ унга қарши жиноий иш очишга ҳақли эмас эди.

«Президентликка номзод алоҳида ҳимояга эга. Сайлов битмагунча номзодни қамоққа олиб ёки жиноий иш қўзғамаслик керак. шунга қарамай, иш қўзғалди», — деди у.

«Прецедент» компаниясининг директори Фатима Якупбаева Kloop.kgнинг журналистига президентликка номзод бўлиб рўйхатга олинган одамнинг даҳлсизлиги борлигини тасдиқлади.

«Бекназаров рўйхатга олинган номзод ва уни жавобгарликка тортиш сайлов натижасини эълон қилгандан кейингина бўлиши мумкин», — деди Якупбаева.

Бекназаровга қарши жиноий иш

МХДҚ Бекназаровга қарши 5-сентябрда жиноий иш очган. Тергов Текебаев бўйича судда собиқ бош прокурор «ёлғон кўрсатма» бердим деб айблаётган аудио ёзув билан видео лавҳани текширган.

Экспертиза аудио билан видео ёзувдаги овозлар Бекназаровники эканлиги аниқланганини ва ёзувлар монтаж қилинмаганини тасдиқлашган.

Бу вақтгача Бекназаров мазкур ёзувни «монтаж» эканини билдирган.

Ташиев билан Бекназаровнинг суҳбати

МХДҚнинг маълумотида айтилган аудио ёзувни YouTube фойдаланувчиси Самат Медетов 13-август куни кечда эълон қилган. Мазкур фойдаланувчининг аккаунтида бу биринчи ва ягона аудио ёзув.

Аудио ёзувда таҳминан собиқ депутат Камчибек Ташиев билан собиқ бош прокурор Азимбек Бекназаров ўртасидаги суҳбат ёзиб олинган. Сўзлашувда Бекназаровни овозига ўхшаш овозда сўзлаган киши мухолифатчи Омурбек Текебаевнинг иши бўйича бир неча марта ёлғон кўрсатма берганини тан олиб, бунинг учун худодан кечирим сўрайди.

«Акангни кўрдингми (гап Текебаев тўғрисида), бечора, анча шуди кетиб қолибди. Дуйшон (гап Текебаев иши бўйича яна бир айбланувчи Дуйшонкул Чотонов тўғрисида) унга қараганда анча яхшироқ ўтирди. Бироқ суягим оқаргунча ёлғон сўзладим. Худо ўзинг кечир деб, ҳар бир ёлғонни гапирганимда, худо ўзинг кечир деб турдим», — деб айтади аудио ёзувдаги овоз.

Бекназаровнинг гувоҳ қатори берган кўрсатмалари

Бекназаров 19-июлда Текебаевнинг иши бўйича гувоҳ қатори судда кўрсатма берган. У Текебаевни «Мегаком» алоқа операторини миллийлаштиришга ва унинг бошқарувчисини алмаштиришга ҳеч қандай алоқаси йўқ деб билдирган.

Бироқ Бишкекнинг Биринчи май район суди бу кўрсатмаларни ҳисобга олмай, 15-августда Текебаевни россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олишда айбдор деб топган.

Суд мухолифатчининг мулкини давлат ҳисобига ўтказиш билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган. Бироқ сиёсатчи берилган муддатнинг 4,5 йилинигина қамоқда ўтказади. Суд БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича декларациясини қабул қилишнинг 65 йиллиги муносабати билан Текебаевга амнистиядан фойдаланилган.

Текебаев ҳукмдан арзланиб, Бишкек шаҳар суди ҳозирда бу ишни қайта кўриб чиқа бошлади. Текебев қамоққа олингунга қадар конституциявий ислоҳатни ва президент Алмазбек Атамбаев олиб борган сиёсатни энг асосий танқидчиси бўлган.

Муаллиф: Метин Жумагулов