Тожикистон: Мактабларда ҳижоб, макияж, йиртиқ шим тақиқланди

675

Янги қоидалар бўйича энди тожик мактаби ўқувчиларига билим масканларига ҳижоб кийиб ва соқол ўстириб бориш таъқиқланди.

Тожикистоннинг фан ва маориф министрлиги мактаб формасига янги талаблар билан ўқув юртларига бориш қоидаларини эълон қилди.

Қизларга 1-сентябрдан бошлаб мактабга ҳижоб «қисқа ва танага ёпишган» юбка, сирға ва узук таъқиб келиш таъқиқланди. Шунингдек, макияж, узун тирноқ, маникюр қилиб бориш ярамайди.

Қоидаларга кўра, мактабга қизлар миллий кийим ва тебетей кийиб боришади.

Болаларга соч билан соқол ўстириб, ўқишга йиртиқ джинси, «асабийлаштирган» ёки бошқа ўлкаларнинг давлат рамзлари тушурилган футболкаларни кийиб бориш таъқиқланди.

Бу вақтгача Тожикистон президенти Эмомали Рахмон ортиқча исломийлашишга қарши чиққан. У фуқароларни миллий қадриятларни сақлаш билан миллий либосларга эътибор қаратиб, мусулмон кийимларидан бош тортишга чақирган.

«Яратганни ҳижою, салла ёки соқол билан эмас, ақл билан таниб, юрак орқали сиғинади», — деган у.

Прзидент Алмазбек Атамбаев ҳам бир неча марта ҳижоб кийиб, соқол ўстиришга қарши фикр билдирган. Унинг айтишича, «илм билан машғул бўлиш бир кеча намоз ўқиш билан тенг». У қирғизистонликларни тарихни ўрганиб, дунё қандай тузилганини билишга ундаб, ислом дини билан араб маданиятини алмаштирмасликка чақирган.

Муаллиф: Александра Титова