Хакерлар HBO телеканалининг твиттердаги аккаунтини бузди

606

«OurMine» хакерлар гуруҳи HBO телеканалининг твиттердаги аккаунтига кириш имконини олди. Бу сўнги ҳафталарда хакерларни комапанияга қилиган иккинчи ҳужуми. Охирги марта хакерлар телеканалдан «Тахт ўйинлари»нинг чиқмаган қисмлари сценарийларини ўғирлашган. Кейинчалик улар 6 миллион доллар миқдорида қайтарим тўлов сўрашган.

«OurMine» хакерлар гуруҳи телеканалнинг твиттердаги аккаунтига мурожаат ёзиб қолдиришган, бироқ кейинчалик бу ўчирилган:

«Салом, бу OurMine. Биз шунчаки сизларнинг хавфсизлигингизни текширяпмиз. HBOнинг жамоаси илтимос, хавфсизлигингизни ошириш учун бизга мурожаат қилинг», — деб айтилади мурожаатда.

Канал етакчилиги бу воқеага ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Сўнги бир нечта ҳафтада HBO бир қатор хакер ҳужумларга учраган. Бир ҳафта аввал ёмон ниятлилар «Такты оюндарынын» ҳали чиқмаган сценарийларини ўғирлаб, 6 млн доллар миқдорида қайтарим учун тўлов талаб қилишган.

Бундан ташқари, HBOнинг испаниялик бўлими «Такты оюндарынын» еттинчи мавсумдаги олтинчи эпизодини хатоликлар билан чиқаришган, сабаби унинг биринчи намойиши 21-августга белгиланган эди.

Натижада олтинчи қисмнинг кадрлари билан видео лавҳа интернетга тарқалган. Интернет тармоқларида олтинчи қисмга ёзилган кўплаган спойлерлар ва хатлар қолдирилган.

Бу намойиш қилинмаган қисмларнинг эпизодларини олиш имкони пайдо бўлган биринчи ҳолат эмас.

Хакерлар 2015-йили «Тахт ўйинлари»ни бешинчи мавсумининг биринчи намойиши олдидан интернет тармоқларига фильмнинг биринчи тўрт қисмини юкланган.

«Тахт ўйинлари» — фантастика жанридаги Америка телесериали, фильм Жордж Мартиннинг «Ўт ва муз қўшиғи» романи асосида яратилган.

«Тахт ўйинлари» HBO телеканали тарихида энг муваффақиятли сериал бўлган. Телесериал умумий 58 мукофотга эга бўлган, уларнинг орасида "Эмми" ва "Олтин глобус" мукофотлари бор. Ўртача ҳисоб билан сериалнинг ҳар бир эпизодини дунё бўйича 10 млн киши кўрган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Сурат: BBC