Каликбек Султанов Атамбаевнинг маслаҳатчиси лавозимидан кетди

639

Президент Алмазбек Атамбаев ўзининг маслаҳатчиси Каликбек Султановни ишдан кетиши бўйича фармонни имзолади.

Президент аппаратининг матбуот хизмати Атамбаев 17-августда фармонга қўл қўйганини билдирди. Султанов хизматдан кетиш бўйича аризасини ўзи берган.

«Ўз ихтиёри билан, мана шу сабаби, бошқа сабаб йўқ», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Ҳозирча бу лавозимдан кетгандан кейин нима билан шуғулланиши номаълум.

Президентни энди биргина расмий маслаҳатчиси қолди, у дин ва тарих масалалари билан шуғулланган Мира Карибаева.

Атамбаевнинг жамоатчилик  башталыштагы маслаҳатчиси бор, у президент администрация раҳбарининг аввалги ўринбосари Икрамжан Илмиянов.

Султанов президент маслаҳатчиси хизматига 2016-йилнинг май ойларида киришган. Бу вақтгача у тўрт йил транспорт ва коммуникация министри бўлган.

Бундан ташқари Қаликбек Султанов президентнинг социал-демократлар (КСДП) партиясининг сиёсий кенгаши аъзолигига киради.

Шунингдек 2017-йилнинг июнида Атамбаевнинг маслаҳатчиси лавозимидан Фарид Ниязов ҳам кетган. Кейинчалик у КСДПнинг сайлов олдидаги штабида ишлашини билдирган.

Муаллиф: Метин Жумагулов