Атамбаев ҳамкорликни муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга боради

575

Президент Алмазбек Атамбаев расмий иш сафари билан Ўзбекистонга боради. Қирғизистоннинг президент аппаратидан билдирилишича, икки ўлка орасидаги муносабатлар «янги босқичга чиқди».

Атамбаевнинг Ўзбекистонга қачон бориши номаълум. Президент аппарати иш сафари ҳозирча «режалаштирлаётганини» билдирди.

Президентнинг матбуот котиби Алмаз Усонов Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, иш сафари давомида икки ўлка орвсидаги чегараларни аниқлаш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Бироқ Усонов  ҳозирча «иш сафарининг йўналиши тўғрисида тўлиқ айтиб беролмаслигини» қўшимча қилди.

«Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасида муҳокама қилинадиган мавзулар кўп. Бизнинг сезишимизча сўнги вақтларда икки ўлка орасидаги муомала бошқача тус олди, аниқроқ айтганда муносабатлар янги босқичга чиқди», — деди у.

Атамбаевнинг сафари бўйича маълумот 16-августда Ўзбекистоннинг премьер-министри Абдулла Ариповнинг Қирғизистонга бўлган сафаридан кейин маълум бўлди.

Ўзбекистоннинг ҳукумат раҳбари ўзининг ҳамкасби Сооронбай Жээенбеков ва президент Алмазбек Атамбаев билан чегараларни аниқлаш масаласини муҳокама қилиш учун учрашди.

«Биз икки ўлканинг тегишли ведомстволарига келажакда ўзаро савдо-сотиқни кўпайтиришни ва унинг тузилишини диверсификация қилиш, инвестициявий ҳамкорликни жонлантириш, тадбиркорларнинг ўзаро алоқасини мустаҳкамлашни ишлаб чиқишни топширдик», — деди Арипов.

Бу Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримов вафотидан кейинги қирғиз сиёсатчиларининг ўзбек ҳукумати билан бўлган биринчи учрашуви эмас.

Атамбаев 2016-йилнинг декабрида президентлик лавозимига Каримовнинг ўрнига Шавкат Мирзиёев келганда борган. Унда икки томон икки ўлка орасидаги муносабатларни «қайта жонлантириш» масаласига тўхталишди.

Турли йиллар оралиғида Қирғизистон билан Ўзбекистон чегара ва гидроэнергетика ресурслари масалалари бўйича ночор муносабатда бўлишган.

Бироқ тахлилчиларнинг айтишича, икки ўлка орасидаги муомалалар Мирзиёев ҳукуматга келиши билан жонланмоқда.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова