Бишкекликлар дарахтларнинг қирқилиш бўйича мэрияни судга беради

575

Токтоналиев кўчасининг турғунлари Бишкек ҳукуматини дарахтларни маслаҳатлашмай кесилиши билан митинг вақтида фаолларни ноқонуний ушланиши бўйича айблашди. Шаҳар ҳукумати барчаси қонун доирасида бўлганини айтишмоқда.

Токтоналиев кўчасида яшаган Бишкекликлар 143 дарахтни ноқонуний ва маслаҳатсиз кесилгани бўйича мэрияни айблади. Мазкур иш бўйича биринчи суд мажлиси 15-августда Бишкекнинг районлар аро судида бўлди.

Турғунларнинг айтишича, мэрия соғлом дарахтларни кесиб, ўрнига сим қарағайларни ўрнатган.

«Қачонлардир бу кўча Ботаника деб аталган. Бироқ биринчи соғлом дарахтларни сўнгра касалланган дарахтларни кесишди», — деб айтди эколог Дмитрий Ветошкин Kloop.kgга берган интервьюсида.

Мэриянинг вакили Елена Артюшенконинг айтишича, шаҳар ҳукумати дарахтларни кесиш вақтида қонун доирасида иш қилишган. «Биз томондан қонун меъёрлари бузилмади. Биз қонун бўйича иш олиб боряпмиз. Бизда барча рухсат қоғозлари бор», — деди у.

Нима учун дарахтларни кесилишини тушунтириш учун суд «Зеленстрой» мутахассисларини чақирган. Бу «Зеленстрой»ни «кызыктадар тарап» деб атаган турғунларнинг норозилигига сабаб бўлди, чунки бу муниципиал ишхона.

Суд яшовчилар билан келишиб вазият бўйича учинчи томон Бишкек қурилишнинг экспертлари фикрини тинглашни талаб қилди.

Йиғин Бишкек қурилиш ходимлари иштирокида 22-августда бўлади.

Шаҳар ҳукумати 2-июнда Токтоналиев кўчасида 143 дарахтларни кесган.

Маҳаллий яшовчилар билан экологлар дарахтлар кесилишини тўхтатилишини талаб қилиб тинч митингга чиқишган. Бироқ уларни қурилиш ишларини кечиктириш ҳаракати бўйича ушлашган. Суд шу куни уларга огоҳлантириш бериб, қўйиб юборган.

Дарахтларни кесиш — Бишкек шаҳар мэриясининг Хитой грантига 49 кўчани таъмирлаш учун режанинг ярми.

Муаллиф: Айжамал Жаманқулова