Текебаевнинг қамоқ муддати 8 йил эмас, 4,5 йилни тузди

563

Мулкини давлат тасарруфига ўтказиш билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган мухолифатчи Омурбек Текебаев кучайтирилган тартибдаги қамоқда амнистияга боғлиқ 4,5 йил ўтиради.

Бишкекнинг Биринчи май район суди Айбек Эрнис ўғли БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича декларациясини қабул қилганганига 65 йил тўлиши муносабати билан Текебаевга амнистия берган. Аниқроқ айтганда, мухолифатчининг қамоқда ўтириш муддати 5,5 йилга қисқартирилган.

Сўнгра Текебаевни тергов изоляторида ярим йил ўтиргани ҳам ҳисобга олиниб, яна бир йил муддати қисқартирилди, сабаби изоляторда ўтирган ҳар бир куни икки кун қамоқда ўтирганга тенг деб ҳисобланади.

Мухолифатчининг адвокати Чинара Жакупбекова Kloop.kgга берган интервьюсида улар ҳукмдан яқин орада азрланишини билдирди. «Суд ҳеч нарсани далиллай олмади, биз арзланишни бугунги кундан бошлаб тайёрлашни бошлаймиз», — деди Жакупбекова.

Жакупбекова ўз ҳимоясидаги кишини ҳукм қонуний турда кучга киргунча президентлик сайловида иштирок эта олишини тушунтирди.

Аввалроқ Текебаев президентлик лавозимига номзод бўлишини билдирган, бироқ МСК ҳозирча қирғиз тили бўйича тест топширишга рухсат бермаяпти. МСКнинг бош тортиши сиёсатчини сайловга иштирок этиш имконини бекор қилмоқда.

Бишкекнинг Биринчи май район суди 16-августда мухолифатчи ва президентликка номзод Омурбек Текебаев мва собиқ фавқулотда ҳолатлар министри Дуйшонкул Чотоновни мулкларини давлат ҳисобига ўтказиш билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган.

Текебаев россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 миллион доллар пора олгани бўйича айбдор деб топилди. Дуйшонкул Чотонов пулни ўтказишда воситачи бўлган деб топилди.

Икки сиёсатчи ҳам чиқарилган ҳукмдан норози, уларнинг айтишича бу «сиёсий буйруқ». Текебев қамоққа олингунга қадар ҳукуматнинг энг асосий танқидчиларидан бири бўлган, кўпчилик ҳолатларда президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова