Теолог Қадир Маликовга ҳужум бўйича абланувчи 18 йил қамоққа ҳукм қилинди

621

Бишкекнинг Биринчи май район суди теолог Кадир Маликовга ҳужум қилиш бўйича иккинчи айбланувчини 18 йил озодликдан махрум қилди. Аввалги йили унинг шериги Алибек Тилек ўғли 20 йилга кесилган.

Бишкекнинг Биринчи май район судининг қарорига кўра, Бейшеналиевнинг мулкини давлат ҳисобига ўтказиш билан 18 йилга кучайтирилган тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Унинг шериги Алибек Тилек ўғли 2016-йилнинг мартида 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Аввалига уни умрбод озодликдан махрум қилишган, бироқ кейинчалик адвокат ҳукмни енгиллиштиришга эришган.

Бейшеналиев билан Тилек ўғли 2015-йилнинг 26-ноябрида Маликовга ҳужум қилиб, электрошокер ёрдамида юз қисмига пичоқ сайиб кетишган.

Маликов ҳужум қилганлардан қочишга улгиргани билан кейинчалик жонлантириш бўлимига етказилган.

Ҳужум бўйича милиция «Бебошлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган, кейинчалик у «Жамоат арбобини ўлдиришга ҳаракат қилиш» моддасига ўзгартирилган.

Қирғизистоннинг махсус хизмати Бейшеналиев билан Тилек ўғлига халқаро қидирув эълон қилган. Улар жиноий ишни амалга ошириш бўйича сиртдан айбдор деб топилиб, суд уларни қамоққа олиш ҳукмини чиқарган.

Айбланувчилар Суриядаги экстремистик гуруҳга қўшилиш ҳаракати бўйича гумон қилинган.

ИИМнинг маълумоти бўйича улар ўлка ҳудудида қуролли можаро чиқариш учун Сурияга боришни режалаштиришган. Бунинг учун улар қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтиб, кейин Туркияга учишган.

Түркиянинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари уларни 2015-йилнинг 29-ноябрида Туркиянинг Газиантеп шасиб ўтишга ҳаракат қилаётган вақтда қўлга олинган.

Туркия суди 2016-йилнинг март ойида Алибек Тилек ўғлини Қирғизистоннинг махсус хизматининг талабига кўра ўтказиб бериш қарорини чиқарган.

Маликовнинг ўзи унга «Ислом давлати» террористик гуруҳининг тарафдорлари ҳужум қилганини билдирган. Кейинчалик бу версияни МХДҚ ҳам қўллаган.

Кадир Маликов жамоат арбоби ва Қирғизистонда исломни ўрганиш билан шуғулланган дин арбоби.

Унга 27-ноябрда ўлкадаги экстремизмга қарши ҳаракатлар кўриш бўйича матбуот анжуманини ўтказиш бўйича билдиргандан кейин ҳужум қилишган. Шунингек у, «Ислом давлати» Қирғизистонга нисбатан хавфи тўғрисида бир неча марта билдирувлар қилган.

«Ислом давлати» ҳаракати Қирғизистон билан бирга бир неча давлатлар ҳудудида экстремистик деб топилган. У асрга тушганларни ОАВларига кўрсатиб жазолаб, ўзининг ваҳшийлиги билан ажралиб туради.

Муаллиф: Айдай Эркабаева