Торобаев янги партияга ном ўйлаб топган кишига iPhone бермоқчи

592

 Сиёсатчи Бакит Торобаев қирғизистонликлар орасида танлов эълон қилди. Янги партия дизайни билан номини ўйлаб топган одамга iPhone 7 совға қилади. Янги партия уч партиянинг бирлашиши натижасида пайдо бўлади. У «Онугуу-Прогресс», «Ата-Журт Мекен» ва «Бутун Киргизстан» партиялари.

Торобаев танлов бўйича ўзининг Фейсбук саҳифасида эълон қилган. Агарда ким янги партиянинг рамзи билан номини ўйлаб топса у iPhone 7 олади.

«Ҳурматли дўстлар янги партияни рўйхатдан ўтказиш бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлай бошладик (Онугуу-Прогресс+Ата-Журт Мекен + Бутун Киргизстан). Бизнинг интернет саҳифаларимиз орасида янги партиямизнинг номи ва рамзига танлов эълон қилишга қарор қилдик», —деб ёзган Төрөбаев.

Сиёсатчи хоҳловчилар учун уч шарт қўйган:

  • Ёши 16дан ёш бўлмаган
  • Партиянинг қисқа ва маъноли номи
  • Рамзий белгисининг лойиҳаси

Таклифлар билан лойиҳаларни 20-августгача жўнатиш керак.

Янги партия Бакит Торобаев бошқарган «Онугуу Прогресс» партияси Камчибек  Ташиев билан Ахматбека Келдибеков ва Адахан Мадумаровнинг «Бутун Киргизстан» партияларига қўшилиш натижасида пайдо бўлади.

Барча тўрт сиёсатчилар 15-октябрда бўладиган президентлик сайловига номзод.

Сиёсатчилар сайловда умумий номзодни қўллаш учун бирлашишган. Ҳозирча улар қўллайдиган номзоднинг номи номаълум.

Бундан ташқари бу сиёсатчилар билан бошқа номзод аввалги премьер-министр Темир Сариев сўзлашувларни олиб бораётгани маълум. «Азаттык»қа берган интервьюсида у тўртлик билан бирлашиш мумкинлигини айтган.

Kloop.kg савол-жавоб қилган сиёсий таҳлилчилар билан экспертлар партиялар ҳукумат номзоди ва ҳозирги премьер-министр Сооронбай Жээнбековга рақиб бўлиш учун бирлашишганини айтишган.

Муаллиф: Метин Жумагулов