Иссиқкўл: Жиянини зўрлашда гумонланган эркар қўлга олинди

727

Иссиқкўл милицияси етти ёшли жиянини зўрлаганликда гумон қилинган кишини қўлга олганини билдирди. Гувоҳларнинг айтишича, у шимини ечиб, болани ерга ётқизганда қўлга олинган.

Иссиқкўл вилояти РИИБнинг матбуот котиби Сталбек Усубакунов Kloop.kgга билдиришича, милиция 36 ёшдаги киши ўзининг етти ёшдаги жиянини зўрлашда гумон қилиб, Беловодск қишлоғининг турғунини ушлашган.

Усубакуновнинг айтишича, воқеа 7-августда Орнок қишлоғида бўлган. Шунингдек, Усубакунов дарахтлар орасида боланинг ёнида шими ечилган киши ётганини воқеага гувоҳ қатори сезиб қолганини билдирди.

Гумондор гувоҳни кўриб қолиб, қочишга ҳаракат қилган, бироқ у қўлга тушиб, воқеа тўғрисида милицияга хабар қилинган. Усубакуновнинг билдиришича, қўлга олинган киши маст ҳолатда бўлган.

РИИБнинг вакили гумондор «етти ёшли болага нисбатан жинсий ҳаракат қилганини» айтди.

Етти ёшли болага тиббий текширув тайинланди.

Бундан ташқари, гумондор вақтинча сақлаш изоляторига қамалди. Агар у айбини тан олса, беш йилга озодликдан маҳрум қилинади.

Муаллиф: Александра Титова