Маориф министрлиги 100 бола боқча очишни ваъда қилди

673

Фан ва маориф министри Гулмира Кудайбердиева президент билан учрашувда Қирғизистонда ўқув йилининг бошланишигача яна 100 болалар боғчаси очилишини айтди.

Кудайбердиева президент Алмазбек Атамбаев билан учрашувда 100 янги бола боғча очилишини маълум қилди. Унинг айтишича, бола боғчалар қишлоқларда ва бориш қийин бўлган ҳудудларда очилади.

Янги бола боғчалар қуриладиган ҳудудлар:

  • Чуй вилояти – 20 бола боғча;
  • Жалолобод вилояти – 17 бола боғча;
  • Ўш вилояти – 16 бола боғча;
  • Иссиқкўл вилояти – 15 бола боғча;
  • Талас вилояти – 13 бола боғча;
  • Норин вилояти – 12 бола боғча;
  • Боткен вилояти – 7 бола боғча.

Бола боғчаларни қуриш режаси Жаҳон банкининг «Қирғиз Республикасидаги мактабгача таълим бериш» лойиҳасининг ярми.

Шунингдек, Кудайбердиева Қирғизистон бўйича 122 мактаб таъмирдан ўтишини билдирди.

«Биринчи навбатда табиий офатлардан жабрланган ҳудудларда янги мактабларни қуриш бўйича ишлар бошланди», — деди министр.

Атамбаев ўз навбатида билим олишга шароит яратиш учун қурилишни совуқ тушгунча битиришни илтимос қилди.

Муаллиф: Алтинай Дуйшоналиева