Ўзбекистоннинг ҳукумат раҳбари Абдулла Орипов Чолпон-Отада қирғиз-ўзбек чегарасини аниқлаш масаласини муҳокама қилади.
Ориповнинг сафари бўйича маълумот унинг қирғиз ҳамкасби премьер-министр Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали сўзлашувидан кейин 7-августда маълум бўлган.
Қирғиз-ўзбек чегарасини муҳокама қилиш бўйича учрашув 15-17-августгача Чолпон-Отада бўлади.
Бу Ўзбекистон ҳукумат раҳбарининг биринчи президент Ислом Каримов вафотидан кейинги биринчи сафари.
Қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича масала Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари Ислом Каримовдан кейин президентлик лавозимига Шавкат Мирзиёевнинг келиши билан жонланган.
Сўнги йиллари Қирғизистон билан Ўзбекистон чегараларни аниқлаш учун бир неча марта учрашувларни ўтказишган, бундан ташқари икки ўлканинг раҳбарлари бир-бирига катта делегатлар сафарларини уюштиришган.
Ҳозирда қирғиз-ўзбек чегарасидаги 58 ҳудудда 300 чақирим чегара аниқланмаган. Ўзбекистон билан Қирғизистон орасидаги чегаранинг умумий узунлиги 1370 чақиримни ташкил қилади.
Ўзбекистоннинг ташқи ишлар министри Абдулазиз Комилов 2017-йилнинг парелида икки ўлка ҳукумати ерларни аниқлашни тарихий тарихда қолдириш учун шартнома тайёрлаётганини билдирган. Бироқ ўзбек томондан чегара 76,5 фоизгина аниқланган.
Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг жойлари Фарғона водийси билан чегарадош бўлиб, бир-бирининг ҳудудларида анклавларнинг борлиги вазиятни қийинлаштириб, ўлкалар орасидаги мураккаб чегара шароитини тузмоқда.
Давлатлар орасидаги чегаранинг кўпчилик қисми аниқланмаганлиги маҳаллий яшовчилар билан айрим ҳоллар чегарачилар билан тўқнашувларга олиб келмоқда.
Чегараларни аниқлаш масаласи СССР тарқагандан буён ҳал қилинмайди, сабаби Марказий Осиё ўлкалари ерларни келишиш бўйича турли ҳужжатларни таклиф қилишади.
Муаллиф: Александра Титова
Сурат: «Озодлик»