Сайлов-2017: Сариев Жээнбековни тарғибот ишларига «хизмат ўрнидан фойдаланганликда» айблади

720

Собиқ премьер-министр ва президентликка номзод Темир Сариев ҳозирги ҳукумат раҳбари Сооронбай Жээнбековдан ўз ваколатларини топширишини талаб қилди. Сариевнинг айтишича, премьер-министр президентлик сайлови олдидан тарғибот ишларини олиб бориш учун лавозимидан фойдаланмоқда.

Сариев ўзнинг «Фейсбук» саҳифасида Жээнбеков тарғиот ишлари қоидасини бузаётганини ёзган. Сариев билан Жээнбеков иккиси ҳам 15-октябрда бўладиган сайловда президентликка номзод.

Сариевнинг айтишича, Жээнбеков ўзининг премьер-министрлик ваколатларини топшириши ва «лавозимдан фойдаланишни» тўхтатиши керак.

«Ҳар куни иш вақтида министр, губернатор, мэр ва бошқа етакчиларни "Форум" биносига чақиртириб, ҳукумат партиясининг номзодларини ишлашга мажбурлашади», — деб ёзган Сариев.

Шунингдек у, ТИЗОда ўтирганлар билан мухолифатчи Текебаев бўйича МСКдан номзодлар учун бир хил шароит яратишни талаб қилган.

«Уларга қирғиз тили бўйича имтихон топширишга ҳуқуқ берилиши керак. Ҳозирча улар судланмаган, уларни танлаб ва танланиб олишга ҳуқуқлари бор. Буни қонун талаб қилмоқда», — деб қўшимча қилди собиқ премьер-министр.

Ҳукуматнинг матбуот хизматидан Kloop.kgга билдиришича, улар ҳозирча Сариевнинг Жээнбековга нисбатан даъволарига жавоб бера олишмайди. «Бахтга қарши ҳозирда биз бу нарсага изоҳ беролмаймиз. Бунга матбуот хизматининг раҳбари жавоб беради, у ҳозирда меҳнат таътилида», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Ҳозирча Жээнбеков қачон ваколатларини топшириши номаълум, унинг ўзи бу тўғрисида айтмади. Президент Алмазбек Атамбаев Жээнбековдан МСК уни номзод қатори рўйхатга олиши билан ҳукумат раҳбарлигидан кетишини илтимос қилганини билдирган.

Аввалроқ «Демократия ва фуқаровий жамият учун коалицияси» МСКга Жээнбековга қарши ариза ёзган. «Коалиция» вакиллари ҳам сиёсатчи тарғибот ишлари учун премьер-министрлик лавозимидан фойдаланмоқда деб билдирган.

«Сооронбай Жээнбеков ўлкадаги премьер-министрлик хизматини эгаллаш билан ҳудудларга чиқиб, ўз ишлари тўғрисида айтиб бермоқда», — деб ёзишган аризани ҳуқуқ ҳимоячилар..

Бироқ шу билан бирга МСКнинг вакиллари Жээнбеков ҳеч қандай тарғибот қоидаларини бузмаган, сабаби президентликка номзод қатори рўйхатдан ўтмади деб билдиришган.

Муаллиф: Метин Жумагулов