МСК Текебаевни давлат тил синовига жўнатиш бўйича шикоятини билдиради

632

Районлар аро суд марказий сайлов комиссиясининг ТИЗОда ўтирган президентликка номзодни давлат тил синовида иштирок этиш масаласи бўйича ҳаракат қилмаганини аниқлади. МСК бу қарордан арзланади.

Коррупцияда гумонланиб ТИЗОда ўтирган мухолифатчи Омурбек Текебаевнинг юристтнаштирмагандан кейин районлар аро судга арзланишган.

Текебавнинг ҳимоячилари МСКни синовга иштирок эттириш бўйича ҳаракат қилмаётганини айтиб айблашган. Қирғиз тили бўйича имтихон 15-октябрда бўладиган президентлик сайловида номзод бўлиш учун сўзсиз шарт бўлиб ҳисобланади.

Районлар аро суд 3-августда МСКнинг ҳаракатсизлигини аниқлаб, бироқ Текебаевни синовга юборишдан бош тортган.

МСКнинг вакиллари олий судга ҳаракатсизлик бўйича арзланади, бироқ қачонлиги номаълум. Марказий сайлов комиссиясининг вакиллари бу ҳақдаги қарорни 7-августда қабул қилган.

Суд қароридан арзланишга МСКнинг вакиллари рози эмас, уларнинг уч нафари МСК ТИЗОда ўтирган номзодга тил имтихонини топширишга имкон беришга рози бўлишмоқда.

Бироқ давлат тил имтихонини топшириш масаласини муҳокамага чиқариш учун марказий сайлов комиссияси аъзоларининг учови эмас тўртовининг овози керак.

«МСК жасорат кўрсатиши керак»

МСКнинг вакиллари билан учрашган ҳуқуқ ҳимоячилари марказий сайлов комиссияси «сиёсий жасорат кўрсатиб» мухолифатчи Текебаев билан бошқа номзодларни танловда иштирок этишига имкон бериши керак деб ҳисоблайди.

«МСК ўз сиёсий қарори билан жасорат кўрсатиб давлат органларини [номзодлар] синовда иштирок этиш учун шароит ёки имкон яратиб беришига мажбурланиб, бу масалани ҳал қилиши керак», — дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунова.

Экспертларнинг айтишича, МСК ТИЗОда ўтирган президентликка номзодларни имтихонга қўймай номзодларни эмас, қўшимча сайловчиларнинг ҳам ҳуқуқларини бузмоқда.

Июль ойининг охирида МСК қамоқда ўтирган кишиларни тест топшириши бўйича ҳуқуқий механизмлар йўқ — деб айтган МСКнинг аъзоси Кайрат Осмоналиев. У бу нарсани «қонунлардаги камчиликлар» деб атаган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Нурбек Токтакунов қамоққа олиш фуқарони танлаш ҳуқуқидан ажратмаслиги керак деб билдирди. Унинг айтишича, давлат бу ҳуқуқларнинг бажарилишига имкон бериши керак ва бу нарсалар сўзсиз қонунда ёзилган бўлишини тушунтирмайди.

«МСК ҳуқуқий меъёрларни бекор қилиб тўлиқлашлар киритган кўп ҳолатлар бўлган. Бу ерда мен ҳеч қандай муаммони кўрмадим. Мен ҳукумат бу меъёрларнинг йўқлиги ортига яшираётганини кўряпман. Қолаверса улар одамларни аҳмоқ қатори қабул қилаётганини кўряпман», — деди Токтакунов.

Қирғизистоннинг президентлик сайлови 2017-йилнинг 15-октябрига белгиланган. Ҳозирда рўйхатга 50дан ортиқ киши ариза топширган, уларнинг орасида тўрт ТИЗОда ўтирган номзод бор.

 

Муаллиф: Регина Им