Келажакдаги Бишкек. 5 йил аввал шаҳар ҳукумати нималарни ваъда қилган?

720

Бишкек шаҳри ҳукумати кўплаган ваъдаларни берган, бироқ уларнинг айримлари қоғозда ёки маълумот манбааларида қолди. Kloop.kgнинг таҳририяти яқинда беш йил бўладиган энг муҳим ваъдаларни эслашга қарор қилди.

Бу материалнинг чиқишига ваъдаларни кузатган «Политмер» сайтининг ва Kloop.kgнинг архивдаги нашрлари асос бўлди.

Турли чиқиндиларни ташлашга қути

Бишкекнинг аввалги мэри Иса Омуркулов 2013-йили марказда ойна, қоғоз, озиқ-овқатларнинг қолдиқларини солишга алоҳида қутилар пайдо бўлишини ваъда қилган. 2017-йили чиқиндилар учун янги қутилар пайдо бўлган, бироқ қолдиқларни солувчи алоҳида бўлимлари йўқ.

Чиқиндини қайта ишловчи завод

Шунингдек, Омуркулов Бишкекда чиқиндини қайта ишловчи ишхона қуришга эришишни ваъда қилган. Мазкур ишхонани қуриш бўйича муҳокамалар бир йилда ҳам давом этмади, бироқ пойтахтда бундай завод бугунги кунгача йўқ.

Терентьевнинг уйини қайта тиклаш

Янги нарсаларни қуришдан бошқа Омуркулов эски бир нарсани қайта тиклашни ваъда қилган. Аниқроқ айтганда, 2013-йили Иса Омуркуловга «Ата мекен» партиясининг депутати Наталья Никитенко Бишкекнинг ўша вақтдаги биринчи мэри Илья Терентьевнинг уйи вайрон бўлиш арафасида турганини айтиб норози бўлган.

«Биз маблағни топдик, агар бизга рухсат беришса, уйни яқин орада қайта тиклаш ишларини бошлаймиз», — деб билдирган шаҳар раҳбари. Бироқ 2017-йилда бино вайронага айланиш арафасида.

Бишкек пойтахтида 50 қаватли осмонўпар бино қуриш

Бишкек шаҳри ҳукумати 2011-йили катта ваъда берган. Унда шаҳарнинг марказида Чуй ва Абдрахманов кўчаларининг кесилишида 50 қаватли бино пайдо бўлиши айтилган.

Режага кўра, бинода турар-жой, савдо марказлари ва ер остида 1000 машина сиғадиган автотўхташ жойи бўлади. Бироқ осмон ўпар бинонинг қурилиши бошланмаган.

Троллейбусда электрон ҳақ тўлаш

Шаҳар ҳукумати 2013-йили троллейбусда юрганда электрон турда ҳақ тўлаш имкони пайдо бўлишини ваъда қилган. 2017-йилда эса ҳозир бундай қулайлик йўқ, бироқ ҳозирги мэр Албек Ибраимов ёз фаслларида бундай шароит бўлишини ваъда қилган.

Дайди итларни асровчи жой

Омуркулов 2012-йили шаҳарликларга Бишкекда дайди итларни асровчи жой қурилишини ваъда қилган. Бу масала дайди итларни отишни танқид қилган вақтда яралган.

«Маблағ етишмаслигига қарамасдан мен ит асровчи жой қуриш бўйича мақсад қўйдим. Майли 5-10 миллион сом қиммат бўлсин. Дайди итлар барча йирик шаҳарларда бор. Итларни отиш билан бирга питомник масаласини ҳал қиламиз», — деган мэр.

Бугунги кунда ҳамма итларни асровчи жойларни шаҳарликлар таъминлайди. Улар шаҳар раҳбарига ит асровчи жой ташкил қилиш таклифи билан мурожаат қилишган, бироқ ҳозирча бу масала ҳал қилинмади.

Муаллиф: Рустам Халимов