Сиёсатчилар Бакит Торобаев, Камчибек Ташиев, Ахматбек Келдибеков ва Адахан Мадумаров ўзларининг партияларини президентлик сайлови олдида бирлаштиришди. Сиёсатшунослар бундай бирлашишни қандай тушунтиришди?
Бакит Торобаевнинг «Онугуу-Прогресс» партияси 6-августда Камчибек Ташиевнинг «Ата Журт» ва Адахан Мадумаровнинг «Бутүн Киргизстан» партиялари билан бирлашди.
Партияларнинг раҳбарлари Қирғизистоннинг давлат раҳбарлигига номзод, бироқ сиёсатчилар келаси сайловда тўрт номзодларнинг орасидан биринигина қўллашади.
Аркадий Дубнов
Сиёсий таҳлилчи, Марказий Осиё бўйича баёнотчи
Президент сайлови бошқа гап, бунинг учун партиялар бирлашмайди, бироқ алоҳида сиёсий йўналиш бўйича қолиб, белгиланган бир дастур асосида президент сайловига бир номзодни чиқаришади.
Қирғизистон жанубини кўрсатган уч партия раҳбарларининг бирлашиши ўлкада яна аввалгидай маҳаллий-ҳудудий бўлиниш бор эканлигини билдиради. Мана шу нарса асосида идеологияга ўрин йўқ бўлиб, маҳаллий ҳукуматга бўлган кураш билан ресурсларни назорат қилиш сиёсати тузилмоқда.
Албатта жанубий блоги президентлик сайловига отланган бошқа ҳукумат номзоди ва ҳозирда премьер-министр, «жанубликлар» билан ҳисоблашади дейилган, шунингдек жанубий электоратын чачыратууга жўнатилган Жээнбековнинг ғалабага эришиш имконини бир мунча камайтиради. Бу мақсадда «тўрттасининг бирлашишини» янги «жануб мухолифати» деб айтса бўлади.
Медет Тологонов
БААУнинг сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар факультетининг декани
Жануб элитасини бир партия олдига йиғилгани кўриниб турибди. Бир ҳудудда овозларни йиғиш ҳаракати бўлган. Бу нарсани кейинчалик нима қилишларини айтиш қийин. Балки президентликка курашиш ҳаракатини қилишади.
Умумий номзод қатори Адахан Мадумаров чиқарилиши мумкин. Унинг амбицияси билан тажрибаси кўп. Қолганларнинг орасида унинг бадали катта, масалан Ташиевникидай қарама-қарши бўлган ҳолатлар йўқ.
Марат Казакпаев
Сиёсий таҳлилчи, КОСУнинг сиёсатшунослик факультенинг профессори.
Бу бирлашиш [Бакит] Торобаевнинг қўлидан келди. У тўлиқ мухолифатга ўтмоқда, бироқ бу вақтгача ўзининг бетараф муносабати тўғрисида айтиб келган. Торобаевнинг мақсади жануб электоратини олиш.
Сооронбай Жээнбеков бўйича айтсам, уни жанубда қўллашади. Торобаев томондан тўсқинлик бўлмайди, бу йўналиш бўйича унга тегиша олмайди. Менинг фикримча, жанубда иккинчида Торобаев эмас Бабанов бўлади.
Торобев Ташиев, Мадумаров ва Келдибековдан иборат радикал мухолифат билан бирлашмоқда. У улар билан боғланиши билан унинг сиёсий таъсири пастлайди.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова